Главная страница
qrcode

Умумий рецептура асослари


НазваниеУмумий рецептура асослари
Дата10.02.2020
Размер1.43 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файлаУмумий рецептура асослари.doc
ТипДокументы
#158576
страница1 из 11
Каталог
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

ТИББИЙ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ УРГАНЧ ФИЛИАЛИ


УМУМИЙ РЕЦЕПТУРА

АСОСЛАРИ


Тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларига фармакологиядан

амалий машғулотлар ҳамда дарсларга мустақил тайёрланишлари учун ўқув-услубий қўлланма

Урганч – 2011

Тузувчи:

Исмоилов С.Р. – ТТА Урганч филиали фармакология, клиник фармакология ва физиология кафедраси про- фессори, тиббиёт фанлари доктори

Тақризчилар:

1. Абдуллаев Р.Б. – ТТА Урганч филиали факультет ва госпитал терапия кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор

2. Омонова Г.С. – Урганч тиббиёт коллежи умумкасбий фанлар кафедраси мудири, тиббиёт фанлари номзоди

Услубий қўлланмада ЎзР ССВ томонидан 2010 йил18 июнда қа- бул қилинган 191-сонли буйруқ асосида талабаларга рецептнинг тузи- лиши ва аҳамияти, шунингдек, дори шаклларининг турлари, суюқ, юмшоқ ва қаттиқ дори моддаларга рецепт ёзиш умумий қонун-қоида- лари ва усуллари тўлақонли ва кенг қамровли тарзда баён этилган. Унда талабалар мавзуни ўзлаштириб олишлари учун етарли миқдор- даги назарий ва амалий билимлар мажмуаси, дарсларга мустақил тай- ёрланишлари учун топшириқлар ҳамда тест назорати саволлари кел- тирилган.

Услубий қўлланма тиббиёт олий ўқув юртлари талабалари ҳамда амалий шифокорлар учун фойдаланишга мўлжалланган.

1-МАВЗУ – Кириш, дозалар, ўлчов бирликлари, рецептнинг тузилиши, дори шакллари. Қошиқларда дозала- надиган эритмалар, аралашмалар (микстура- лар) ва суспензиялар
Мавзуни изоҳлаш: Ҳозирги замон талаблари асосида ҳар бир шифокор рецептнинг тузилишини ва аҳамиятини, дори шакллари- нинг турларини ҳамда суюқ дори моддаларга рецепт ёзишни били- ши лозим.

Машғулотнинг мақсади: Талабаларга рецептнинг тузилиши ва аҳамиятини ЎзР ССВнинг директив ҳужжатлари асосида, шу- нингдек, дори шаклларининг турларини, суюқ дори моддаларга ре- цепт ёзиш қоидаларини ва усулларини ўргатиш.
Аниқ ўқув мақсадлари:

1. Талабаларни дозалар ва ўлчов бирликлари билан таништириш.

2. Рецептнинг тузилиши ва аҳамиятини ЎзР ССВнинг директив ҳужжатлари асосида ўргатиш.

3. Талабаларга дори шаклларининг турларини ҳамда қошиқлар- да дозаланадиган эритмаларга рецепт ёзишни ўргатиш.

4. Аралашмалар ва суспензияларга рецепт ёзишни ўргатиш.
Мавзунинг асосий саволлари:

1. Фармакопея ҳақида тушунча. Дозалар, ўлчов бирликлари.

2. Рецептнинг тузилиши тўғрисида замонавий талаблар асосида умумий характеристика.

3. ЎзР ССВ томонидан 2010 йил18 июнда қабул қилинган 191-сонли буйруқнинг аҳамияти.

4. Дори шакллари, суюқ дори моддалари. Уларнинг умумий тавсифланиши.

5. Қошиқларда дозаланадиган эритмаларга рецепт ёзиш тартиби.

6. Аралашмалар ва суспензиялар. Уларнинг умумий тавсифланиши, рецепт ёзиш қоидалари.
Машғулот ўтказиладиган жой – Кафедранинг ўқув хоналари.

Машғулотнинг режаси ва ташкилий тузилиши:

(90 дақиқалик машғулот)

1. Талабаларнинг саволларига жавоб бериш – 10 дақиқа.

2. 1-2-курсларда ўтилган турдош фанлардан қисқача сўраш – 10 дақиқа.

3. Дозалар ва ўлчов бирликларини тушунтириш – 10 дақиқа.

4. Рецептнинг тузилишини ва ЎзР ССВ томонидан 2010 йил18 июнда қабул қилинган 191-сонли буйруқнинг аҳамиятини тушун- тириш – 20 дақиқа.

4. Суюқ дори шаклларини ва қошиқларда дозаланадиган эрит- маларни тушунтириш – 20 дақиқа.

5. Аралашмалар ва суспензияларни тушунтириш – 15 дақиқа.

6. Уйга вазифа бериш – 5 дақиқа.
Мавзунинг мазмуни

Умумий рецептура. Фармакопея

Умумий рецептура – фармакологиянинг асосий 3 та бўлимидан биттаси бўлиб, турли дори шаклларига рецепт ёзиш қоидаларини ўргатади.

Турли дори шаклларини тайёрлаш, шунингдек дори воситала- рининг сифати ва фаоллигини аниқлаш усуллари фармакопея деб аталадиган махсус қўлланмада таърифланади (pharmacon – дори, poieo – қиламан, тайёрламоқдаман деган сўзлардан олинган). Бун- дай китобларнинг энг биринчиси – IX асрда – 869 йилда араб таби- би Шопур Ибн Сахл томонидан Боғдод шаҳрида ёзилган «Китоб ал-акрабадин улкабир» («Катта фармакопея») номи билан бутун дунёга машҳурдир. Нисбатан мукаммаллаштирилган, замонавий фармакопеялар учун асос бўлган иккинчи китоб эса 967-976 йил- ларда Абу Мансур Муваффақ бинни Али ал-Хиравий томонидан ёзилган «Китоб ал-абйина ан-ҳақайиқ ал-адвийа» («Дориларнинг ҳақиқий хоссалари асоси тўғрисида китоб») асар бўлиб, тиббиётда у «Абу Мансур Фармакопеяси” номи билан машҳурдир.

Ҳозирги пайтда мамлакатимиз ўз мустақиллигига эришгандан сўнг, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги фармакопея қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат Фармакопеясини яра- тиш устида жадал ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ишлар амалга оширилгунига қадар мамлакатимизда 1986 йилда собиқ Совет Ит- тифоқи Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган XI-нашрли фармакопеяга амал қилишга келишилган.

Фармакопея қонун кучига эгадир, ундаги қоида ва йўл-йўриқ- ларнинг ҳаммаси барча тиббий ходимлар ва фармацевтлар учун мажбурийдир. Фармакопеяда асосий дори моддаларининг номлари, формулалари келтирилиб, физик-кимёвий хоссалари ва бир марта- лик ҳамда суткалик энг катта дозалари кўрсатиб ўтилади. Унда за- ҳарли (А рўйхатига кирадиган – Venena) ва кучли таъсир кўрсата- диган (Б рўйхатига кирадиган – Heroica) дори воситаларининг рўй- хати ҳам келтирилган. Фармакопеяга киритилган ва тиббиётда қўл- лаш учун тавсия қилинган тайёр дори воситалари официнал пре- паратлар дейилади (officina – дорихона деган сўздан олинган). Врачнинг кўрсатмаси (фармойиши) бўйича дорихоналарда тайёрла- надиган дори воситаларига эса магистрал препаратлар дейилади (magister – ўқитувчи сўзидан олинган).
Дори моддаларининг олиниш манбалари

Дори воситаси (дори) турли касалликларнинг профилактикаси ва давоси учун ишлатиладиган бир ёки бир нечта дори моддасини ўзига қамраб олади. Дори моддаси – дори воситаси сифатида ишлатиладиган индивидуал кимёвий бирикмадир. Маълум дори шакли кўринишида тайёрланган дори воситасига эса дори препарати дейилади.

Доривор моддалар анорганик бирикмалардан, ҳайвонлар орга- низмидан, ўсимликлардан, шунингдек синтез қилиш йўли билан олинади. Дори хом-ашёсига қуритиш ва майдалаш йўли билан иш- лов бериш натижасида олинган препаратларни оддий препаратлар дейилади. Шифобаҳш ўсимликлардан махсус ишлов бериш натижа- сида ажратиб олинган ва таркибидаги кераксиз (балласт) моддалар- дан батамом тозаланмаган препаратларни гален препаратлари дейилади. Уларни асосан ичиш учун тавсия қилиш мумкин. Булар- га дамлама ва қайнатмалар, тиндирма ва экстрактлар киради.

Новогален препаратлар эса доривор хом-ашёдан кимё-фарма- цевтика саноатида имкони борича таркибидаги балласт моддалар- дан тозалаш йўли билан олинган ажратмалардир (уларда ўсимлик- даги таъсир қилувчи моддаларнинг жами бўлади). Шунинг учун уларни ҳам энтерал, ҳам парентерал қўллаш мумкин.
Дозалар ва ўлчов бирликлари

Д о з а – бу доривор модданинг миқдоридир.

Унинг қуйидаги асосий турлари мавжуд:

1) максимал ёки юқори доза (md);

2) терапевтик ёки ўрта доза (td);

3) заҳарли ёки токсик доза;

4) ўлим чақирадиган ёки летал доза (ld).

Шунингдек, бир марталик, суткалик ва курслик дозалар ҳам мавжуд.

Шифокорлар рецепт ёзиш жараёнида зарур бўлиб қолганда асо- сан қуйидаги ҳисоблаш формулаларидан фойдаланишлари мумкин:

1. Максимал доза (md) дан терапевтик доза (td) ни ҳисоблаш формуласи:


2. Катталар терапевтик дозаси (td) дан ёш болаларга терапевтик доза ҳи-соблаш формулалари:

а) ёшга боғлиқ ҳолда б) вазнга боғлиқ ҳолда


Изоҳ: мазкур формулаларда td – терапевтик доза, md – максимал доза, ЁЎлчов бирлиги қилиб 1 грамм қабул қилинган, яъни 1 см3 дис- тилланган сувнинг 4оС даги оғирлиги. Рецептда грамм қуйидагича ёзилади:

Ифодаланиши
Рецептда ёзилиши
Ўқилиши
1
1,0
1 грамм
0,1
1 дециграмм
0,01
1 сантиграмм
0,001
1 миллиграмм
0,0001
1 децимиллиграмм
0,00001
1 сантимиллиграмм
0,000001
1 микрограмм ёки гамма
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

перейти в каталог файлов


связь с админом