Главная страница
qrcode

Умумий рецептура асослари


НазваниеУмумий рецептура асослари
Дата10.02.2020
Размер1,43 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файлаУмумий рецептура асослари.doc
ТипДокументы
#158576
страница10 из 11
Каталог
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

Драже – Dragee – ичиш учун мўлжалланган дозаларга бўлинган қаттиқ дори шакли бўлиб, дори модда ва ёрдамчи моддаларни қанд доналарига қайта-қайталаб қават-қават қилиб ўраш (дражелаш) йў- ли билан олинади. Драже-лар заводларда тайёрланади.

Қўшимча модда сифатида шакар, крахмал, буғдой уни, какао, шоколад, исътемол қилинадиган пиёзлар, бўёқлар ва бошқалар иш- латилади. Драженинг оғирлиги 1 граммдан ошмаслиги керак. Дра- желарга рецепт ёзишнинг фақат 1 та усули мавжуд. Бунда рецепт Dragee (Дражесидан) сўзидан (чиқиш келишиги бирлик сонда – в единственном числе винительного подежа) бошланади ва кейин дорининг номи (қаратқич келишиги бирлик сонда – в единственном числе родительного подежа) ёзилиб, кейин унинг 1 марталик доза- си кўрсатилади, сўнгра D.t.d.N. (Шундай дозалардан ... тасини бер) ва кейин эса S. (Signa – Белгила) ёзилади.
Мисол. Таркибида 0,025 г аминазин бўлган 20 та дражега рецепт ёзилсин ва 1 та дражедан кунига 2 маҳал ичиш учун тавсия қилинсин.
Rp.: Dragee Aminasini 0,025

D.t.d.N. 20

S. 1 та дражедан кунига 2 маҳал ичиш учун
Гранула – Granulum (қаратқич келишик бирлик сонда – granuli, қисқартирилгани – gran.) – қаттиқ дори модданинг бир хилдаги ду- малоқ, цилиндр-симон ёки овал шаклидаги майда заррачалари (бў- лакчалар ёки доначалар) кўринишида бўлиб, ичиш учун тавсия қи- линади. Ёқимсиз ҳидли ва таъмли, маҳаллий таъсирлантирувчи хос- сага эга ва шу билан бирга, заҳарлилиги кам бўлган дори воситала- ри гранулаларда ишлаб чиқарилади. Улар фармацевтик завод ва фабрикаларда тайёрланади. Гранулалар тайёрлашда шакл берувчи восита сифатида шакар, чой содаси, крахмал, глюкоза, тальк, ша- карли сироп, истеъмол бўёқлари ва айрим бошқа моддалар ишлати- лади. Гранулалар дозаларга бўлинмаган дори шакли бўлганлиги сабабли, рецептда уларнинг умумий дозаси (барча қабул қилишга етадиган миқдорда) ёзилади ва асосан чой қошиқларда дозаланади. Айрим гранулалар бевосита ишлатишдан олдин сувда эритилади ва суюқ дори шакллари сингари қабул қилинади. Гранулаларнинг ҳаммаси официнал бўлганлиги учун рецептда бир хил шаклда ёзи- лади.
Мисол. Пара-аминосалицилатнинг 100 грамм грануласига рецепт ёзинг ва 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал овқатдан 1 соат кейин ичиш учун тавсия қилинг.
Rp.: Granulorum Natrii para-aminosalicylatis 100,0

D.S. 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал овқатдан 1 соат кейин ичилсин
Пилюла – Pilula (қаратқич келишик, бирлик сонди – pilulae), дозаларга бўлинган бир хилдаги пластик маҳсулотдан тайёрланган думалоқ (шарик) кўринишидаги қаттиқ дори шакли бўлиб, оғир- лиги 0,1-0,5 граммни ташкил қилади. Ҳозирги пайтда пилюлалар жуда ҳам кам ишлатилади, чунки улар ишлатишга қулай бўлган таблеткалар ҳамда дражелар томонидан деярлик сиқиб чиқарилган. Пилюлалар дори моддаси ва улар учун constituens ҳисобланадиган пилюляр масса (Massa pilularum) дан ташкил топган бўлади. Пил- юляр массани олиш учун ёрдамчи модда сифатида ширинмия илди- зининг экстракти ва сочмаси, крахмал, шакар, елимлар, оқ тупроқ, сув, спирт, глицерин ва б. ишлатилади. Одатда рецептда дори пре- паратининг миқдори бирданига барча пилюла учун ёзилади ва унда пилюляр массанинг аниқ миқдори келтирилмасдан, балки ундан керагича олишга кўрсатма берилади.
Мисол. Терапевтик дозаси 0,001 грамм бўлган стрихнин нит- ратнинг 50 та пилюласига рецепт ёзинг ва 1 та пилюладан кунига 2 маҳал ичиш учун тавсия қилинг.
Rp.: Strychnini nitratis (0,001x50) 0,05

Masse pilularum q.s.

ut f. pilulae N.50

D.S. 1 та пилюладан кунига 2 маҳал ичилсин
Булардан ташқари, қаттиқ дори шаклларига карамел (caramel) ҳамда пастилка ёки троше (throchiscius) лар ҳам киради. Улар ама- лий тиббиётда бошқа қаттиқ дори шаклларига нисбатан камроқ ишлатилади. Шунинг учун уларнинг рецептда ёзилиш шаклларига алоҳида тўхталиб ўтишни лозим деб топмадик.
Ҳар хил янги дори шакллари

Ҳар хил дори шаклларига киритилган кўз пленкалари ҳамда аэ- розоллар нисбатан янги ҳисобланишларига қарамасдан, ҳозирги кунда амалий тиббиётда жуда кенг ишлатилмоқда.
Кўз пленкалари – Membranulae ophtalmicae (бош келишик бирлик сонда – membranulae ophtalmicae, чиқиш келишиги бирлик сонда – membranulas ophtalmicas) – ўлчамлари 9х4,5х0,35 мм бўлган ва ўзида маълум дозадаги дори моддаларини тутган ҳамда кўз ёши- да эриб кетадиган стерилланган полимер пленкалар (пардачалар) дир. Уларни конъюнктива бўшлиғига жойлаштиргандан кейин пре- паратларнинг терапевтик концентрацияси 24 соат ва ундан ҳам узоқ муддатга сақланиб туради. Герметик ёпиладиган шиша идишларда бундай пленкаларнинг турғунлиги 1 йилдан ҳам ортиқ муддат да- вомида сақланиб туради.
Кўз пленкалари кўз томчиларига нисбатан қуйидаги афзалликларга эга:

1) дори воситаси нисбатан аниқроқ дозаланади;

2) препаратнинг терапевтик концентрацияси узоқ муддат давомида ушлаб турилади;

3) стерилликни сақлаб туриш осон;

4) юқори турғунликка эга.

Уларнинг ҳаммаси официнал бўлганлиги сабабли, рецептда қисқартирилган шаклда ёзилади.
Мисол. Таркибида сульфапиридазин-натрий сақлаган 30 та кўз пленкасига рецепт ёзилсин ва кунига 1 та пленкадан пастки қовоқ орқасига жойлаштирилсин.
Rp.: Membranulas ophtalmicas cum Sulfapyridazinum-natrio N.30

D.S. Кунига 1 маҳал 1 та пленкадан пастки қовоқ орқа-сига жойлаштирилсин
Аэрозоллар – Aerosola (бош келишик бирлик сонда – aerozo- lum, чиқиш келишиги бирлик сонда – aerosolum) – аэродисперс ти- зим бўлиб, уларда дисперс муҳит сифатида ҳаво, газ ёки газлар ара- лашмаси, дисперс фаза сифатида эса ўлчамлари 1 дан бир нечта ўнлаб микрометрларга тенг бўлган қаттиқ ёки суюқ моддаларнинг заррачалари ҳисобланади.

Аэрозолларнинг бошқа дори шаклларидан афзаллиги шундаки, улар ишлатишга ва олиб юришга қулай ҳамда дори препаратини қуриб қолишидан ва ифлосланишидан сақлайди, айрим аэрозоллар- га эса, дори воситасини дозалаш учун махсус мослама ҳам ўрна- тилган бўлади. Улар тиббиёт амалиётида ингаляция қилиш ҳамда сиртга қўллаш учун ишлатилади. Заррачаларининг ўлчамлари 0,5-10 мкм бўлган аэрозоллар ингаляция қилиш учун ишлатилади. Бун- дай аэрозоллар биринчи навбатда юқори нафас йўллари ва ўпка ка- салликларини даволашда ишлатилади. Уларга «Эфатин», «Камфо- мен», «Салбутамол», «Беротек» ва б. препаратлар киради. Аэрозол- ларнинг барчаси официнал бўлганлиги сабабли рецептда қисқарти- рилган шаклда ёзилади.
Мисол. «Салбутамол» аэрозолидан 1 донасига рецепт ёзинг ва кунига 3 маҳал ингаляция қилиш учун тавсия қилинг.
Rp.: Aerosolum «Salbutamolum» N.1

D.S. Кунига 3 маҳал ингаляция қилиш учун
Сиртга қўллаш учун тавсия қилинадиган аэрозол препаратлари эритмалар, линиментлар, кўпиклар, пластик кўпиклар ва б. шакл- ларда ишлатилади. Бундай препаратлар асосан дерматологияда, жарроҳлик амалиётида ва гинекологияда қўлланилади.


6-МАВЗУ БЎЙИЧА ТАЛАБАЛАРНИНГ МУСТАҚИЛ ТАЙЁРЛАНИШЛАРИ УЧУН ТОПШИРИҚЛАР
I. Қуйидагиларга рецепт ёзинг:

1. Таркибида 2 сг папаверин гидрохлориди (Papaverini hydro- chloridum) бўлган 10 та сочмага.

2. Таркибида 1 дг этаминал-натрий (Aethaminalum-natrium) бўл- ган 6 та сочмага, 1та сочмадан ётишдан олдин берилсин.

3. Таркибида 3 дг тоза кодеин (Codeinum purum) бўлган 10 та сочмага.

4. Таркибида 25 сг амидопирин (Amidopyrinum) ва 5 мг тоза ко- деин (Codeinum purum) бўлган 10 та сочмага.

5. Таркибида 15 мг дан кодеин фосфати (Codeinum phosphas) бўлган 10 та сочмага.

6. Таркибида 25 мг терпингидрат (Therpini hydratum) ва 15 мг тоза кодеин (Codeinum purum) бўлган 10 та сочмага.

7. Таркибида 25 мг дан белладонна (Belladonna) экстракти бўл- ган 10 та сочмага.

8. Таркибида 5 дг дан ацетилсалицилат кислотаси (Acidi acetyl- salicylicum) бўлган 10 та сочмага.

9. Таркибида 1 сг нитразепам (Nitrazepamum) бўлган 6 та соч- мага, 1 сочмадан ухлашдан олдин берилсин.

10. Таркибида 5 дг натрий салицилати (Natrii salicylas) бўлган 10 та сочмага.

11. Таркибида 25 мг пиридоксин (Pyridoxinum) ва 1 сг рибофла- вин (Riboflavinum) бўлган 20 та сочмага.

12.Таркибида 5 сг никотинат кислотаси (Acidum nicotinicum) бўлган 20 та сочмага.

13. Таркибида 15 сг дан натрий нуклеинати (Natrii nucleinas) бўлган 10 та сочмага.

14. Таркибида 1 сг дан кофеин натрий бензоати (Coffeinum nat- rio-benzoas) бўлган 10 та сочмага.

15. Таркибида 25 мг белладонна қуюқ (Belladonnae spissum) экстракти сақлаган 10 та сочмага.

16. Таркибида 25 сг дан қайтарилган темир (Ferri reductum) бўл- ган 10 та сочмага, желатинали капсулада.

17. Таркибида 5 дг левомицетин (Laevomycetinum) бўлган10 та желатинали капсулага.

18. td = 25 сг бўлган оксациллиннинг (Oxacillinum) 10 та сочма- сига, желатинали капсулаларда.

19. 2 дг дан левомицетин (Laevomycetinum) тутган 25 та капсу- лага.

20. 2 дг дан барбамил (Barbamylum) сақлаган 6 та желатинали капсулага, 1 та капсуладан уйқудан олдин ичиш учун.

21. td=2дг бўлган хинидин сульфати (Chinidini sulfas) га, 10 та крахмалли капсулада.

22. Таркибида 15 сг дан бутадион (Butadionum) бўлган 10 та таблеткага.

23. Таркибида 15 мг дан прозерин (Proserinum) бўлган 10 та таблеткага.

24. Таркибида 1 дг фенобарбитал (Phenobarbitalum) бўлган 6 та таблеткага, 1 таблеткадан ётишдан олдин берилсин.

25. Таркибида 3 дг сульфапиридазин (Sulfapyridasinum) бўлган 10 та таблеткага.

26. Таркибида 15 мг викасол (Vicasolum) тутган 10 та таблет- кага.

27. Пирилен (Pirilenum) нинг (td = 5 мг) 10 та таблеткасига.

28. Таркибида 1 сг дан фенамин (Phenaminum) бўлган 6 та таб- леткага.

29. 117 мг ли дифенин (Dipheninum) нинг 50 та таблеткасига.

30. Таркибида 15 сг қайтарилган темир (Ferri reductum) бўлган 50 та таблеткага.

31. Таркибида 5 мг преднизолон (Prednisolonum) бўлган 20 та таблеткага.

32. Таркибида 5дг анальгин (Analginum) бўлган 10 та таблет- кага.

33. Таркибида 1 сг октадин (Octadinum) бўлган 20 та таблет- кага.

34. Таркибида 5 сг димедрол (Dimedrolum) бўлган 20 та таблет- кага.

35. Таркибида 5 дмг нитроглицерин (Nitroglycerinum) бўлган 50 та таблеткага, 1 таблеткадан тил остига қўйилсин.

36. Таркибида 25 сг дипразин (Diprazinum) бўлган 10 та дра- жега.

37. Таркибида 25 мг дан аминазин (Aminazinum) бўлган 50 та дражега.

38. Таркибида 5 сг диазолин (Diasolinum) бўлган 20 та дражега.

39. Таркибида 5 cг аминазин (Aminazinum) бўлган 20 та дра- жега.

40. Таркибида 1 мг дан резерпин (Reserpinum) бўлган 50 та дра- жега.

41. Галоперидол (Haloperidolum) нинг 15 дмг ли 10 та драже- сига.

42. 1 сг супрастин (Suprastinum) сақлаган 10 та дражега.

43. Таркибида 25 мг индометацин (Indometacinum) бўлган 25 та дражега.

II. Қаттиқ дори шакллари мавзуси бўйича ўз-ўзини назорат қилиш машқлари (ҳар битта мисол учун битта тўғри рецепт берилган бўлиб, дастлаб уни топиш лозим, кейин эса қолган рецептлардаги хатолик- лар аниқланади):
I. td=0,3 г бўлган висмут асосли нитратининг 10 та сочма- сига рецепт ёзинг, 1 та сочмадан ичиш учун.
№1.

Rp.: Bismuthi subnitratis 0,3

D.t.d.N. 10 in pulvis

S. 1 та сочмадан ичиш учун
№2.

Rp.: Bismuthi subnitratis 0,3

D.t.d.N. 10

S. 1 та сочмадан ичиш учун
№3.

Rp.: Pulveris Bismuthi subnitratis 0,3

D.t.d.N. 10

S. 1 та сочмадан ичиш учун
№4.

Rp.: Pulveris Bismuthi subnitratis 0,3 N. 10

D.S. 1 та сочмадан ичиш учун
II. td=0,00025 г бўлган скополамин гидробромидининг 12 та сочмасига рецепт ёзинг, 1 та сочмадан ичиш учун.
№1.

Rp.: Scopolamini hudrobromidi 0,00025

D.t.d.N. 12

S. 1 та сочмадан ичиш учун
№2.

Rp.: Scopolamini hudrobromidi 0,00025

Sacchari 0,3

M.f. pulvis

D.t.d.N. 12

S. 1 та сочмадан ичиш учун
№3.

Rp.: Scopolamini hudrobromidi 0,00025

Sacchari 0,3

D.t.d.N. 12 in pulvis

S. 1 та сочмадан ичиш учун
№4.

Rp.: Pulveris Scopolamini hudrobromidi 0,00025 N. 12

D.S. 1 та сочмадан ичиш учун
III. Таркибида 0,02 г кромолин-натрий сақлаган 20 та жела- тинали капсулага рецепт ёзинг, 1 та капсуладан “Спинхалер” аппарати ёрдамида ингаляция қилиш учун.
№1.

Rp.: Cromolyni-natrii 0,02

Sacchari 0,3

D.t.d.N. 12 in capsulis gelatinosis

S. 1 та капсуладан “Спинхалер” аппарати ёрдамида ингаля-ция қилиш учун

№2.

Rp.: Cromolyni-natrii 0,02

Sacchari 0,3

M.f. pulvis

D.t.d.N. 12 in capsulis gelatinosis

S. 1 та капсуладан “Спинхалер” аппарати ёрдамида ингаля-ция қилиш учун
№3.

Rp.: Pulveris Cromolyni-natrii 0,02

D.t.d.N. 12 in capsulis gelatinosis

S. 1 та капсуладан “Спинхалер” аппарати ёрдамида ингаля-ция қилиш учун
№4.

Rp.: Cromolyni-natrii 0,02

Sacchari 0,3

M.f. pulvis

D.t.d.N. 12 in charta cerata

S. 1 та сочмадан “Спинхалер” аппарати ёрдамида ингаля-ция қилиш учун
IV. Таркибида 0,05 г левамизол тутган 20 та таблеткага ре- цепт ёзинг, 1 та таблеткадан ичиш учун.
№1.

Rp.: Tabulettam Levamisoli 0,05 N. 20

D.S. 1 та таблеткадан ичиш учун
№2.

Rp.: Levamisoli 0,05

D.t.d.N. 20 in tabulettis

S. 1 та таблеткадан ичиш учун

№3.

Rp.: Tabulettas Levamisoli 0,05

D.t.d.N. 20

S. 1 та таблеткадан ичиш учун
№4.

Rp.: Levamisoli 0,05

Sacchari 0,3

D.t.d.N. 20 in tabulettis

S. 1 та таблеткадан ичиш учун
V. Таркибида 0,3 г амидопирин ва 0,05 г кофеин сақлаган 6 та таблеткага рецепт ёзиб беринг, 1 та таблеткадан ичиш учун.

№1.

Rp.: Amidopyrini 0,3

Coffeini 0,05

M.f. tabuletta

D.t.d.N. 6

S. 1 та таблеткадан ичиш учун
№2.

Rp.: Amidopyrini 0,3

Coffeini 0,05

D.t.d.N. 6 in tabulettis

S. 1 та таблеткадан ичиш учун
№3.

Rp.: Amidopyrini 0,3

et Coffeini 0,05

cum Saccharo 0,3

D.t.d.N. 6

S. 1 та таблеткадан ичиш учун
№4.

Rp.: Amidopyrini 0,3

Coffeini 0,05

Sacchari 0,3

M.f. tabuletta

D.t.d.N. 6

S. 1 та таблеткадан ичиш учун

VI. Таркибида 0,08 г верапамил сақлаган 30 та қобиқли таблеткага рецепт ёзинг, 1 та таблеткадан ичиш учун.
№1.

Rp.: Verapamili 0,08

D.t.d.N. 30 in tabulettis obductis

S. 1 та таблеткадан ичиш учун
№2.

Rp.: Tabulettam Verapamili 0,08

D.t.d.N. 30 in obductis

S. 1 та таблеткадан ичиш учун
№3.

Rp.: Tabulettam Verapamili 0,08 N. 30 in obductis

D.S. 1 та таблеткадан ичиш учун
№4.

Rp.: Tabulettas Verapamili obductae 0,08 N. 30

D.S. 1 та таблеткадан ичиш учун
VII. “Антиструмин”нинг 50 та таблеткасига рецепт ёзинг, 1 та таблеткадан ичиш учун.
№1.

Rp.: “Antistruminum” N. 50

D.S. 1 та таблеткадан ичиш учун
№2.

Rp.: Tabulettas “Antistruminum” N. 50

D.S. 1 та таблеткадан ичиш учун
№3.

Rp.: Tabulettam “Antistrumini” N. 50

D.S. 1 та таблеткадан ичиш учун
№4.

Rp.: Tabulettas “Antistruminum”

D.t.d.N. 50

S. 1 та таблеткадан ичиш учун
VIII. Таркибида 0,025 г апрессин сақлаган 50 та дражега рецепт ёзинг, 1 та дражедан ичиш учун.
№1.

Rp.: Dragee Apressini 0,025

D.t.d.N. 50

S. 1 та дражедан ичиш учун
№2.

Rp.: Apressini 0,025

D.t.d.N. 50 in dragee

S. 1 та дражедан ичиш учун
№3.

Rp.: Dragee “Apressinum” N. 50

D.S. 1 та дражедан ичиш учун
№4.

Rp.: Apressini 0,025

D.t.d.N. 50

S. 1 та дражедан ичиш учун

III. Тест топшириқлари:
Ичиш ёки сиртга қўллаш учун мўлжалланган, сочилувчан- лик хоссасига эга бўлган дори шакли:
сочма
  • капсула
  • гранула
  • драже
  • таблетка
    Сочмалар учун конституенс:
    шакар
  • сироп
  • ароматик сувлар
  • натрий карбонат
  • шилимшиқ
    Сиртга қўллаш учун мўлжалланган сочманинг оғирлиги қуйидагича бўлиши лозим:
    5-100 грамм
  • 0,1-1 грамм
  • 0,3-0,6 грамм
  • 0,01-0,1 грамм
  • 1-20 грамм
    Ичиш учун мўлжалланган, тақсимланган сочманинг оғир- лиги қандай бўлиши керак?
    0,1-1 грамм
  • 0,01-0,1 грамм
  • 1-20 грамм
  • 0,3-0,6 грамм
  • 5-100 грамм
    Қаттиқ дори модданинг ҳидини ва таъсирлантирувчи хос- сасини йўқотиш учун қуйидаги шаклда берилади:
    капсула
  • гранула
  • таблетка
  • пилюла
  • драже
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

    перейти в каталог файлов


  • связь с админом