Главная страница
qrcode

Умумий рецептура асослари


НазваниеУмумий рецептура асослари
Дата10.02.2020
Размер1.43 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файлаУмумий рецептура асослари.doc
ТипДокументы
#158576
страница2 из 11
Каталог
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


Рецептнинг умумий тузилиши ва аҳамияти

Рецепт – врачнинг дорихонага дори тайёрлаш тўғрисидаги ёзма мурожаати бўлиб, бунда бемор доридан қандай қилиб фойда- ланиши кераклиги ҳақида маълумот ҳам берилади. Рецепт тиббий ва юридик жиҳатдан муҳим хужжат бўлиб, дорихоналардан кўпчи- лик дориларни олиш учун ягона асос бўлиб хизмат қилади.

Рецептлар маълум қоидаларга риоя қилинган ҳолда ёзилади. Ҳозирда мамлакатимизда рецепт ёзиш қонун-қоидалари Ўзбекис- тон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2010 йил 18 июнда қабул қилинган “Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона му- ассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 191-сонли буй- руғи (2010 йил 29 июнда 2118-сон билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган) да ўз аксини топган.

Мазкур буйруққа асосан барча даволаш-профилактика муасса- саларида беморларга дори воситаларини тайинлаш ташхис ва даво- лаш стандартлари асосида бир марталик, кунлик ва курслик доза- ларини аниқлаш орқали касалликнинг оғирлиги ва хусусиятига ҳамда беморнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда даволовчи шифокор томонидан амалга оширилади.

Беморга тайинланган дори воситалари (дори воситаларининг номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки киритиш усули, миқ- дори, давомийлиги ва б.) унинг тиббий ҳужжатлари (касаллик тарихи ва б.) да қайд қилинади ва бевосита даволовчи шифокор томонидан имзоланади.

Даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан дори воситалари рецепт асосида тайинланганда, рецепт- да шифокорнинг фармацевт ходимга дори воситасининг таркиби, дори шаклининг номи ва дорини тайёрлаш ҳамда бериш тўғриси- даги ёзма кўрсатмаси лотин тилида ёзилади. Лотинча текст рецепт бланкида Rp.: белгиси билан бошланади, бу – Recipe (ол) маъноси- ни билдиради. Ундан кейин дориларнинг номи асосан қаратқич ке- лишигида ёзилади. Ҳар бир модда номининг ўнг томонида унинг миқдори кўрсатилади. Рецептда суюқ дори моддалар миқдори мил- лилитрлар (мл) ҳисобида, юмшоқ ва қаттиқ дори моддалар эса граммлар ҳисобида белгиланади (масалан: 1,0; 0,1; 0,01). Агарда препарат томчиларда дозаланадиган бўлса, у ҳолда томчиларнинг миқдори gtts. (guttas – томчи) сўзидан кейин рим рақамлари билан белгиланади, масалан: gtts V. Агарда препаратнинг дозаси таъсир бирликларида ёки халқаро бирликларда ўлчанадиган бўлса, у ҳолда рецептда оғирлик ва ҳажм бирликлари ўрнига таъсир бирликлари ёки халқаро бирликлар сони ёзилади (500.000 ТБ ёки ХБ). Агарда бир нечта дори моддасининг дозаси бир хил бўлса, у ҳолда модда- ларнинг ўлчами охиргисининг номидан кейин бир марта āā (ana – тенг миқдорда) сўзидан кейин ёзилади. Рецептнинг лотинча матни ҳамиша S. белгиси билан тугалланади. Бунинг маъноси Signa (бел- гила, тушунтир) демакдир. Бундан кейин бемор учун доридан қан- дай фойдаланиши тўғрисидаги йўл-йўриқлар кўрсатилган ўзбек ёки рус тилидаги сигнатураёзилади.

Рецепт беморга унинг ёши, дори воситасининг савдо номи би- лан патентланмаган халқаро ёки кимёвий номи, мураккаб таркибли дори воситалари учун савдо номи, дори воситаси экстемпорал усул- да тайёрланганида унинг таркибига кирувчи дори воситаларининг номлари, шунингдек уларнинг дозаси, даврийлиги, қабул қилиш вақти ва давомийлиги, озиқ-овқатлар билан ўзаро таъсирлашувчи дори воситалари (овқатдаи олдин, овқатланиш вақтида, овқатдаи кейин) кўрсатилган ҳолда 191-сонли буйруқнинг иловасига муво- фиқ махсус рецепт бланкига ёзиб берилади (рецепт бланкининг юза ва орқа томонлари кейинги бетда келтириб ўтилган).

Бунда рецептда тайинланган дори воситалари (дори воситаларининг номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва б.) рецептнинг йиртма корешогида ҳам бир-биридан фарқланмайдиган ҳолатда кўрсатилиши шарт.

Рецепт ёзишда ЎзР ССВ нинг 191-сонли буйруғининг иловаси- да келтирилган асосий рецептура қисқартмаларидан (кейинги бет- ларда тўлиқ кўрсатиб ўтилган) фойдаланиш мумкин. Рецептда ай- нан қандай дори воситаси ёзилганлигини аниқлашда адаштирувчи ингредиентларнинг номига яқин қисқартмаларни ёзишга йўл қў- йилмайди.
Даволаш-профилактика муассасаларида дори во-ситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воси-таларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек, дорихона муассасалари томонидан аҳо-лига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғ-рисидаги низомнинг 2-иловасига мувофиқ

Рецепт бланки
Даволаш-профилактика муассасаси-нинг номи ва реквизитлари кўрса-тилган штампи ўрни
________________________________

________________________________

________________________________

(Нодавлат даволаш-профилактика муассасаси лицензиясининг тартиб рақами, берилган санаси, амал қилиш муддати)
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - қирқиш чизиғи - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -
Даволаш-профилактика муассасасининг номи ва реквизитлари кўрсатил-ган штампи ўрни
_____________________

_____________________

_____________________

(Нодавлат даволаш-про-филактика муассасаси ли-цензиясининг тартиб ра-қами, берилган санаси, амал қилиш муддати)
РЕЦЕПТ
РЕЦЕПТНИНГ

йиртма корешоги
Катталарга
Болаларга
Катталарга
Болаларга
(кераксизи ўчирилсин)
(кераксизи ўчирилсин)
Рецепт ёзилган сана
Рецепт ёзилган сана
кун_______________

ой_________________
йил_________________
кун________
ой_________
йил_____________
Беморнинг Ф.И.О._________________________

__________________________________________

__________________________________________

Беморнинг ёши______

_____________________

_____________________
Беморнинг Ф.И.О.______________________________

______________________________________________

Беморнинг ёши
Шифокорнинг Ф.И.О._____________________________________________

Шифокорнинг Ф.И.О.__________________________

Касаллик тарихи №_______________________________________________

Касаллик тарихи №____________________________

Rp.:_________________________________________________

(савдо номи)

_________________________________________________

(халқаро патентланмаган номи)

_________________________________________________

D.S._____________________________________________

______________________________________________

Rp.:_________________________________

(савдо номи)

_________________________________

(халқаро патентланмаган номи)

__________________________________

D.S.______________________________

_______________________________



Шифокорнинг имзоси

тел.:

(Шифокорнинг шахсий муҳри ўрни)
Берилаётган дори воситасиниг номи ва серияси:
Рецептнинг амал қилиш муддати
Фармацевт ходимнинг Ф.И.О. __________________

_________________________

(имзоси)
(Дорихона штампи ўрни)

Изоҳ:

Рецепт бланкининг ўлчами 105х148 мм

Рецептнинг йиртма корешоги ўлчами 70х148 мм.

(бланк рецепт қисмининг орқа томони)

Э С Л А Т М А
Даволаш-профилактика муассасасининг реквизитлари босма усулда ёзилади ёки штамп қўйилади.
  • Рецептда шифокорнинг фармацевт ходимига дори воситасининг таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида, дори воситаларини қўллаш усули эса ўзбек ёки рус тилида кўрсатилади.
  • Рецептда битта дори воситаси ёзилади.
  • Рухсат этилган асосий рецептура қисқартмаларидан фойдаланиш мумкин.
  • Рецепт бир курс даволаш учун керакли миқдорда берилади.
  • Қаттиқ ва сочилувчи дорилар граммларда (0,001, 0,5, 1,0), суюқ дорилар эса миллилитр ва томчиларда белгиланади.
  • “Ичиш учун”, “Маълум” ва ҳ.к., - иборалар билан чегараланиш ман этилади.
  • Шифокор имзоси шахсий муҳри билан тасдиқланади.
  • Дори воситалари берилгандан кейин рецепт дорихонада қолдирилади, рецепт йиртма корешоклари расмийлаштириб берилади.
  • Рецептда савдо номи билан тайинланган дори воситаси дорихонада мавжуд бўлмаган ҳолларда рецептда кўрсатилган шифокорнинг телефони орқали шифокор билан келишган ҳолда ушбу дори воситасининг халқаро патентланмаган номига асосан бошқа савдо номига эга бўлган дори воситасига синонимик алмаштирилиши мумкин.


  • Экстемпорал усулида тайёрланган

    дори воситалари № ______
    Дорихона штампи
    қабул қилган дорихо- на муассасаси фарма- цевт ходимининг фа- милияси, исми, ота- сининг исми
    тайёрлаган дорихона муассасаси фармацевт ходимининг фами- лияси, исми, отаси- нинг исми
    текширган дорихона муассасаси фармацевт ходимининг фамилия- си, исми, отасининг исми
    берган дорихона му- ассасаси фармацевт ходимининг фами- лияси, исми, отаси- нинг исми








    (рецептнинг йиртма корешоги қисми орқа томони)

    БЕМОР УЧУН ЭСЛАТМА

    Рецептнинг йиртма корешоги (стикер, дори воситаси ҳақида тўлиқ маълумот берувчи товар чеки) дори воситаси билан даволаниш якунига еткунига қадар сақланиши лозим.

    Рецептда савдо номи билан тайинланган дори воситаси дорихонада мавжуд бўлмаган ҳолларда ушбу дори воситасининг халқаро патентланмаган номига асосан бошқа савдо номига эга бўлган дори воситасига синонимик алмаштирилиши мумкин.
    Рецепт Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан берил- ганда уларнинг юқори қисми чап бурчагида даволаш-профилактика муссасасининг номи ва манзили тегишли штамп қўйилган ҳолда кўрсатилиши, хусусий даволаш-профилактика муассасалари томо- нидан берилганда эса қўшимча равишда рецептнинг юқори қисми ўнг бурчагида ушбу муассасанинг фаолият кўрсатиши бўйича бе- рилган лицензиясининг тартиб рақами, берилган санаси ва амал қи- лиш муддати ҳам кўрсатилиши лозим.

    Рецептда “Ичиш учун”, “Маълум”, “Қоида тариқасида” ва бош- қа шу каби белгилардан фойдаланиш ман этилади. Рецепт бланкида кўрсатилган катаклар аниқ ва тушунарли тарзда тўлдирилиши, унда ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмаслиги керак.

    Рецепт даволовчи шифокорнинг имзоси ва шахсий муҳри би- лан тасдиқланиши лозим. Бунда даволовчи шифокор шахсий муҳ- рининг ташқи айлана диаметри 20 мм, кичик айлана диаметри 10 мм, айланалар орасидаги масофа 3 мм ва кичик айлана ичидаги чизиқ узунлиги 8 мм бўлиши ҳамда катта айлана ичида даволовчи шифокорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, кичик айлана ичида эса “шифокор” сўзи ёзилади.

    Рецепт уни берган даволовчи шифокорнинг имзоси билан тас- диқланган кундан бошлаб бир ой мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.

    Касаллиги сурункали бўлган беморлар учун амбулатория шаро- итида тайёр дори воситаларига ва экстемпорал усулда тайёрланади- ган дори воситаларига рецепт берилганда, даволовчи шифокор то- монидан истисно тариқасида уни амал қилиш муддати бир йилгача белгиланишига рухсат этилади, миқдорий буюм ҳисобида турувчи анаболик фаолликка эга бўлган ҳамда таркибида спирт сақловчи экстемпорал усулда тайёрланувчи дори воситалари бундан мустас- но.

    Наркотиклар ва уларга тенглаштирилган дори воситаларига рецепт, уларнинг дори шаклларидан қатъий назар, махсус форма- даги бланкаларга ёзилади ва улар даволаш-профилактика муасса- саси бош шифокорининг имзоси, муассаса штампи, думалоқ муҳри ҳамда шифокорнинг шахсий муҳри билан тасдиқланади. Бундай бланкалар бош шифокорларда, сейфда сақланади ва ишлатилганда махсус ҳисобга олиб борилади.

    Битта рецепт бланкасига таркибида заҳарли ёки наркотик мод- да сақловчи биттагина дори воситаси ёзилиши мумкин, бошқа ҳол- ларда эса иккитадан ортиқ бўлмаган воситага ёзилади. Беморнинг аҳволи дорини дорихонадан шошилинч равишда бериб юборишни талаб қиладиган бўлса, рецептнинг юқорисидан ўнг бурчагига Cito! (тез) ёки Statum! (дарҳол ёки зудлик билан) деб ёзиб қўйилади. Бунда дори шошилинч равишда навбатдан ташқари тайёрлаб бери- лиши лозим. Агар врач дори воситасини ўзи учун ёзган бўлса, бун- да рецепт бланкасида Pro auctore – Муаллиф учун ёки Pro me

    Ўзим учун деб ёзиши лозим.

    Қайд қилинганлар янада тушунарли бўлиши учун шу жойда РЕЦЕПТ БЛАНКИНИНГ НАМУНАСИни ҳам келтириб ўтишни лозим деб топдик.
    Рецепт бланкининг ўлчами: эни 105 мм, бўйи 148 мм.
    Паспорт қисми

    1. Даволаш-профилактика муассасасининг штампи

    2. Рецепт ёзилган вақт (сана)
    3. Беморнинг исми-шарифи _______________________

    4. Беморнинг ёши _______________________________

    5. Врачнинг исми-шарифи ________________________

    6. Касаллик тарихи № ___________________________

    Рецептура

    қисми
    Rp.: basis (асосий таъсир кўрсатувчи модда)

    adjuvans (қўшимча таъсир кўрсатувчи модда)

    corrigens (тўғриловчи модда)

    constituens (шакллантирувчи модда)

    M.f. (Misce ut fiat – аралаштир, … ҳосил бўлсин)

    D.t.d.N. (Da tales dosis Numero – шундай дозалар-дан … тасини бер)

    S. (Signa – белгила, тушунтир)
    Врачнинг шахсий муҳри Врачнинг имзоси__________

    Рецептнинг амал қилиш муддати ___________________

    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

    перейти в каталог файлов


    связь с админом