Главная страница
qrcode

Умумий рецептура асослари


НазваниеУмумий рецептура асослари
Дата10.02.2020
Размер1.43 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файлаУмумий рецептура асослари.doc
ТипДокументы
#158576
страница3 из 11
Каталог
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11



Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори во-ситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тар-тиби, шунингдек, дорихона муассасалари томони-дан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бе-риш тўғрисидаги низомнинг 3-иловасига мувофиқ
Асосий рецептура қисқартмалари

Қисқартмалар
Тўлиқ ёзилган ҳолати
Ўзбек тилидаги таржимаси
āā.
аnа
тенг миқдорда
ас., aсid.
асidum
кислота
аmр.
аmрulla
ампула
aq.
aqua
сув
.
aqua purificata
тозаланган сув
but.
butyrum
мой (қаттиқ мой)
соmр., срs., cp
соmроsitus (а, um)
мураккаб
D.
Da (Detur, Dentur)
Бер (берилсин, берилган бўлсин)
D.S.
Da, Signa
Бер, белгила


Detur, Signetur
Берилсин, белгилансин
D.t.d.
Da (Dentur) tales dosis
Бер (берилган бўлсин) ушбу дозада
dil.
dilutus
суюлтирилган
div.in p.aeq.
divide in partes aequales
тенг миқдорга бўлинг (қисмларга ажрат)
extr.
extractum
экстракт
f.
fiat (fiant)
ҳосил бўлсин
gtt.
gutta, guttae
томчи, томчилар
inf.
infusum
дамлама
in аmр.
in аmрullis
ампулаларда
in tab.
in tab(u)lettis
таблеткаларда
lin.
linimentum
линимент
liq.
liquor
суюқлик
M.pil.
massa pilularum
пилюла массаси
М.
Мisce, Мisceatur
аралаштир (аралаштирилган бўлсин)
N.
numero
рақам билан
о1.
о1еum
мой (суюқ)
раst.
раsta
паста
рi1.
рilula
пильюла, ҳаб дори
р.аeq.
раrtes аequales
тенг миқдорда
рpt., рrаес.
prаeсiрitatus
чўкма
рulv.
рulvis
кукун, сочма
q.s.
quantum satis
қанча талаб қилса, керагича
r., rad.
radix
илдиз
Rр.
Recipe
ол
Reр.
Rерete, Repetatur
қайтар, (қайтарилсин)
rhiz.
rhizoma
илдизпоя
S.
Signa, Signetur
белгила, (белгилансин)
sem.
semen
уруғ
simpl.
simplex
оддий
sir.
sirupus
сироп (шарбат)
sol.
solutio
эритма
supp.
suppositorium
шамча (суппозиторий)
tab.
tab(u)letta
таблетка
t-ra, tinc.
tinctura
тиндирма
ung.
unguentum
суртма
vitr.
vitrum
шиша идиш

Дори шаклларининг таснифланиши (классификацияси)

Дори шакли – дори моддаларининг улардан етарли даражадаги профилактик ёки даволавчи самара олиш учун ишлатишга қулай ҳолга келтирилган шаклидир. Битта дори моддаси бир нечта дори шаклида тавсия қилиниши мумкин (эритма шаклида, суртма шак- лида, таблеткаларда ва б.). Қуйидаги дори шакллари тафовут қили- нади: суюқ, юмшоқ ва қаттиқ дори шакллари.

Суюқ дори шакллари

Суюқ дори шаклларига қуйидагилар киради:
1)
эритма

solutio
2)
дамлама

infusum
3)
қайнатма

decoctum
4)
тиндирма

tinctura
5)
аралашма

mixturа
6)
инъекция учун ишлатиладиган эритмалар

injectio
7)
экстракт

extractum
8)
эмульсия

emulsum
9)
шилимшиқ

mucilago
10)
суспензия

suspensio
11)
суюқ суртма

linimentum


Изоҳ: линимент – таркибий қисмларига кўра юмшоқ, консистенциясига кўра эса суюқ дори шаклларига мансубдир.
Эритмалар

Эритмалар – solutiones (эритма – бош келишик бирлик сонда solutio, қаратқич келишик бирлик сонда – solutionis, қисқартирил- ган ҳолда – sol.).

Эритма суюқ дори шакли бўлиб, қаттиқ дори модда ёки суюқ- ликларни эритувчида эритиш йўли билан олинади. Эритма иккита таркибий қисмдан: эритиладиган модда ва эритувчидан иборат бўлади. Эритувчи тариқасида кўпинча дистилланган сув (Aqua des- tillata), этил спирти (Spiritus aethylicus), глицерин (Glycerinum) ва суюқ мойлар: шафтоли мойи (Oleum Persicorum), вазелин мойи (Oleum Vaselinum) ва бошқалар ишлатилади. Эритмалар ичиш, сиртга қўллаш ва инъекция қилиш учун ишлатилади. Ичиладиган эритмалар одатда даражаларга бўлинган стаканчаларда, қошиқлар- да ҳамда томчиларда дозаланади (берилади).
Қошиқларда дозаланадиган (бериладиган) эритмалар

Терапевтик дозасининг аҳамияти катта бўлмаган эритмаларни

ичиш учун қошиқларда дозаланади. Қошиқларнинг ҳажми қуйида- гича:

1 чой қошиқ – 5 мл;

1 десерт қошиқ – 7-8 мл ≈ 10 мл;

1 ош қошиқ – 15 мл.

Қошиқларда дозаланадиган эритмаларга одатда рецепт кунига 3 маҳал ва 4 кунга етадиган қилиб, ҳаммаси бўлиб 12 марта қабул қилишга (3 маҳал х 4 кун = 12 марта) ёзиб берилади. Эритмалар рецептда 3 хил шаклда: кенгайтирилган, қисқартирилган ва фоизли (процентли) кўринишда ёзилади.

Мисол. td=0,3 г бўлган натрий бромид (Natrii bromidum) эритмасига 4 кунга етадиган қилиб рецепт ёзиб берилсин. Бунда бемор эритмани 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичсин.
1. Рецептнинг биринчи шакли – ёйилган, тўлиқ, кенгайтирилган шакл:

Rp.: Natrii bromidi 3,6 (0,3 г х 12 марта = 3,6)

Aquae destillatae 180 ml (15 мл x 12 марта = 180 ml)

M.f. solutio

D.S. 1 ош қошиқдан бир кунда 3 маҳал ичилсин
2. Рецептнинг иккинчи шакли – қисқартирилган шакл:

Rp.: Solutionis Natrii bromidi 3,6 – 180 ml

D.S. 1 ош қошиқдан бир кунда 3 маҳал ичилсин
3. Рецептнинг учинчи шакли – фоизли (процентли) шакл

180 мл – 3,6

100 мл – х


Rp.: Solutionis Natrii bromidi 2 % – 180 ml

D.S. 1 ош қошиқдан бир кунда 3 маҳал ичилсин
Масала: 2 фоизли эритманинг 1 ош қошиғида қанча натрий бромид борлигини аниқланг.

2 % = 100 мл – 2 г

15 мл – х
Демак, 1 ош қошиқ эритмада (15 мл да) 0,3 г натрий бромид бор экан.
Микстура

Аралашма (микстура) – mixtura (микстура – бош келишик бирлик сонда mixtura, қаратқич келишик бирлик сонда – mixturae, қисқартирилган ҳолда – mixtr.) – суюқ дори моддалар ёки суюқ ва қаттиқ дори моддаларнинг аралашмасидир. Улар тиниқ, лойқа ва ҳатто чўкмали бўлиши мумкин. Микстуралар асосан ичиш учун буюрилади. Микстуралар кенгайтирилган ва ярим қисқартирилган шаклда ёзилади. Рецептда микстуранинг таркибий қисмлари ва уларнинг миқдори кўрсатилади. Шундан кейин M.D.S. (Misce. Da. Signa – Аралаштир. Бер. Белгила.) деб ёзилади. «Микстура» сўзи рецептда ёзилмайди. Микстуралар чой, десерт ва ош қошиқларида берилиб, 12 марта ичиш учун етадиган қилиб буюрилади.
Мисол. Терапевтик дозаси 0,1 г бўлган кофеин натрий-бензоати ва 0,5 г бўлган анальгинлардан ташкил топган аралашмага рецепт ёзиб берилсин. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун буюрилсин.

Ҳисоблаш:

1) Кофеин натрий-бензоати – 0,1 г х 12 марта = 1,2 г

2) Анальгин – 0,5 г х 12 марта = 6,0 г

3) Сув (1 ош қошиқда 15 мл) – 15 мл х 12 марта = 180 мл
Rp.: Coffeini natrio-benzoatis 1,2

Analgini 6,0

Aquae destillatae ad 180 ml

M.D.S. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичилсин
Изоҳ: ad олд қўшимчаси ўзбек тилида “гача” маъносини билдиради ва мазкур рецептда у дистилланган сувни кўрсатилган миқдоргача қўшиш лозимлиги тўғрисидаги кўрсатма бўлиб ҳисобланади.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

перейти в каталог файлов


связь с админом