Главная страница
qrcode

Умумий рецептура асослари


НазваниеУмумий рецептура асослари
Дата10.02.2020
Размер1,43 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файлаУмумий рецептура асослари.doc
ТипДокументы
#158576
страница4 из 11
Каталог
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

Суюқ дори шакллари учун корригенслар

Корригенслар дори моддасининг мазасини, ҳидини ва таъсир- лантирувчи хоссасини камайтириш ёки бартараф қилиш учун иш- латилади ва 3 гуруҳга бўлинади:

1) сироплар (Sirupus simplex – оддий сироп, sirupus cerrasi – олча сиропи ва бошқалар) – суюқ дориларнинг мазасини яхшилаш учун;

2) ҳушбўй (ароматик) сувлар (aqua Menthae – ялпиз суви, aqua Foeniculi – шивит суви) – дориларнинг ҳидини яхшилаш учун;

3) шилимшиқлар (Mucilagines) – дори моддаларининг таъсир- лантирувчи хоссасини камайтириш учун қўлланилади. Бунда кў- пинча крахмал шилимшиғи (mucilago Amyli) дан фойдаланилади. Шилимшиқларнинг ҳаммаси официнал бўлганлиги сабабли рецепт- да уларнинг фақат номи ва миқдори кўрсатилади холос.

Шилимшиқлар билан бирга спиртли препаратларни, кислота ҳамда ишқорларни қўллаш мумкин эмас, чунки улар шилимшиқ- нинг консистенциясини ўзгартириб юборишлари мумкин.

Корригенслар суюқ дори умумий миқдорининг 1/3 қисмини ташкил қилади (хушбўй сувлар дорининг суюқ қисмини тўлиқ қоплаши мумкин).
Мисол. Таъсирлантирувчи хоссага эга бўлган хлоралгидрат (td=1,0) дан 4 марта ош қошиқда қабул қилишга микстура ҳолида рецепт ёзиб берилсин.

Ҳисоблаш:

1) Хлоралгидрат – 1 г х 4 марта = 4 г

2) Сув 1 ош қошиқ – 15 мл х 4 марта = 60 мл

3) Шилимшиқ – 60 мл х 1/3 = 20 мл
Rp.: Chlorali hydrati 4,0

Mucilaginis Amyli 20 ml

Aquae destillatae ad 60 ml

M.D.S. 1 ош қошиқдан уйқудан 30 дақиқа олдин ичилсин
Суспензиялар

Суспензиялар – suspensio (бош келишик, бирлик сонда sus- pensio, қаратқич келишик, бирлик сонда suspensionis, қисқартирил- ган ҳолда – susp.).

Суспензиялар – суюқликда эримайдиган қаттиқ дори модда- ларнинг суюқликдаги муаллақ ҳолатдаги майда-майда заррачала- ридир. Улар дисперс муҳит (сув, ўсимлик мойлари, глицерин ва б.) ва дисперс фаза (суюқликда мутлақо эримайдиган қаттиқ дори мод- даларнинг заррачалари) дан ташкил топган дисперс тизим ҳосил қилади. Суспензиялар коллоид эритмалардан муаллақ ҳолатдаги заррачаларининг ўлчамлари билан фарқ қилади (0,1 мкм дан катта). Заррачаларнинг ўлчамига боғлиқ ҳолда юпқа (0,1-1 мкм) ва дағал (1 мкм дан катта) суспензиялар фарқланади. Суспензиялар ичиш ва сиртга қўллаш учун буюрилади. Стерил суспензияларни мушак ичига юбориш мумкин. Суспензиялар рецептда кенгайтирилган ва қисқартирилган шаклларда ёзилади. Рецептда суспензияни чайқа- тиш тўғрисида албатта кўрсатма берилиши шарт! Агарда сус- пензияларни тайёрлашда суюқлик ўрнида сув ишлатилса, бундай суспензияга рецепт фақат фоизли шаклда ёзилади.
Мисол. Гидрокортизон ацетатнинг сувдаги 0,5 % ли суспензия- сидан 10 мл ёзиб берилсин. Кўзга 2 томчидан кунига 4 маҳал томи- зиб туриш учун буюрилсин.
Rp.: Suspensionis Hydrocortisoni acetatis 0,5 % – 10 ml

D.S. Кўзга 2 томчидан кунига 4 маҳал томизилсин. Иш- латишдан олдин чайқатилсин!
Шунингдек официнал суспензиялар ҳам бўлади. Улар рецептда қисқартирилган шаклда ва концентрацияси кўрсатилмаган ҳолда ёзилади.
Мисол. Гризеофульвин суспензиясидан 100 мл ига рецепт ёзиб берилсин. 1 десерт қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун буюрил- син.
Rp.: Suspensionis Griseofulvini 100 ml

D.S. 1 десерт қошиқдан кунига 3 маҳал ичилсин. Ишла- тишдан олдин чайқатилсин!

1-МАВЗУ БЎЙИЧА ТАЛАБАЛАРНИНГ МУСТАҚИЛ ТАЙЁРЛАНИШЛАРИ УЧУН ТОПШИРИҚЛАР
I. Қуйидагиларга рецепт ёзинг:

1. Натрий бромиди (Natrii bromidum) эритмасидан 200 мл га шундай ҳисоб билан рецепт ёзингки, унда бемор 1 ош қошиқ эрит- мада 0,3 г натрий бромиди қабул қилсин. 1 ош қошиқдан кунига 2 маҳал ичиш учун.

2. Калий хлориди (Kalii chloridum) нинг 10% ли эритмасидан 200 мл га. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.

3. Калий бромиди (Kalii bromidum) эритмасидан 180 мл га шун- дай ҳисоб билан рецепт ёзингки, унда бемор ҳар сафар ичганида 1 ош қошиқ эритмада 0,5 г калий бромиди қабул қилсин. 1 ош қошиқдан кунига 2 маҳал ичиш учун.

4. Кальций хлориди (Calcii chlotidum) нинг 10% ли эритмасидан 200 мл га. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.

5. Натрий салицилати (Natrii salicylas) эритмасидан 5 кунга ета- диган қилиб шундай ҳисоб билан рецепт ёзингки, унда бемор 1 ош қошиқда 1,0 натрий салицилати қабул қилсин. 1 ош қошиқдан кунига 4 маҳал ичиш учун.

6. td=5 сг бўлган кофеин натрий-бензоати (Coffeini natrio-ben- zoas) эритмасини 12 марта қабул қилишга, 1 десерт қошиқдан куни- га 3 маҳал ичиш учун.

7. Натрий салицилати (Natrii salicylas) эритмасига (td=0,5 г), қо- шиқлаб ичиш учун. 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал, 4 кунга.

8. td=2 дг бўлган калий бромид (Kalii bromidum) эритмасига. 4 кунга, 1 десерт қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.

9. Натрий бромиди (Natrii bromidum) эритмасига (td=5дг), 4 кунга, 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.

10. td=2 сг бўлган натрий бромиди (Natrii bromidum) эритма- сига, чой қошиқларда, 4 кунга. 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.

11. td = 3 дг бўлган аммоний хлориди (Ammonii chloridum) эритмасига. 4 кунга мўлжаллаб, 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.

12. md=5 дг бўлган амидопирин (Amidopyrinum) эритмасига, 4 кунга етадиган қилиб. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.

13. td=5 дг бўлган калий йодид (Kalii iodidum) эритмасига, ош қошиқларда, 4 кунга етадиган қилиб. 1 ош қошиқдан кунига 3 ма- ҳал ичиш учун.

14. td=5 дг бўлган калий хлорид (Kalii chloridum) эритмасига, ош қошиқларда, 4 кунга етадиган қилиб. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.

15. td=2 дг бўлган калий бромиди (Kalii bromidum) эритмасига, чой қошиқларда, 4 кунга етадиган қилиб. 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.

16. td=1,5 г бўлган кальций хлориди (Calcii chloridum) ва оддий сироп (sirupus simplex) дан ташкил топган аралашмага, 4 кунга. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.

17. td=1 г бўлган кальций хлориди (Calcii chloridum) ва олча сиропи (sirupus cerrasi) дан ташкил топган аралашмага, 4 кунга етадиган қилиб, 1 десерт қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.

18. td=0,5 бўлган хлоралгидрат (Chlorali hydratum) ва сув билан тенг миқдордаги арабий елим шилимшиғи (Mucilago Gummi arabicum) дан ташкил топган аралашмани 4 марта қабул қилишга. 1 ош қошиқдан ухлашдан олдин ичиш учун.

19. td=0,5 бўлган висмут асосли нитрати (Bismuti subnitras) ва сув билан тенг миқдордаги ўрик елими шилимшиғи (Mucilago Gummi Armeniacae) дан ташкил топган аралашмани 10 марта қабул қилишга. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.

20. Левомицетин стеарати (Laevomycetini stearas) нинг 5% ли суспензиясидан 100 мл га. 1 десерт қошиқдан кунига 4 маҳал ичиш учун.

21. Олететрин (Oletetrinum) нинг 100 мл суспензиясига. 1 ош қошиқдан кунига 4 маҳал ичиш учун.

22. Бактрим (Bactrimum) нинг 200 мл суспензиясига. 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.
II. Қуйидаги масалаларни ечинг:

1. 2% ли натрий бромид эритмасининг 1 чой қошиғида ўша моддадан қанча бор?

2. Бир ош қошиқ эритувчида 45 сг натрий бромиди эритилган. Бу неча фоизли эритма?

3. 5% ли натрий бромид эритмасининг 1 чой қошиғида қанча препарат бор?

4. 10 мл эритувчида 1 дг морфин гидрохлориди эритилган. Бу неча % ли эритма?

5. 3 ёшли бола учун тоза кодеин (md=3 дг) нинг дозасини ҳисобланг.

6. 5 % ли эритманинг бир десерт қошиғида қанча препарат бор?

7. 2 % ли 10 мл эритма бор. Унда қанча модда эритилган?

8. 10 ёшли бола учун анальгин (md=1 г) нинг дозаси ҳисоб- лансин.

9. 1 мл да 1 мг модда эритилган. Бу эритма неча % ли?

10. 1 ош қошиқ эритувчида 5 дг натрий салицилати бор. Бу эритма неча % ли?

11. 15 мл 0,1 % ли эритма тайёрлаш учун керак бўлган адреналин гидрохлориди миқдорини аниқланг?

12. Сульфадимезиннинг md=2 г бўлса, 4 ёшли болага td ни ҳисобланг.

13. 10 % ли кальций хлориди эритмасининг 1 ош қошиғида қанча препарат бор?

14. 2 % ли эритманинг 1 чой қошиғида қанча кофеин бор?

15. 0,5 % ли 5 мл эритма тайёрлаш учун қанча атропин олиш керак?
III. Қошиқларда дозаланадиган эритмалар, аралашмалар ва суспензиялар мавзуси бўйича ўз-ўзини назорат қилиш машқлари (ҳар битта мисол учун битта тўғри рецепт берилган бўлиб, дастлаб уни топиш лозим, кейин эса қолган рецептлардаги хатоликлар аниқланади):
I. Натрий салицилати (td=1,0) эритмасидан 3 кунга етади-ган қилиб рецепт ёзинг. 1 ош қошиқдан кунига 4 маҳал ичиш учун.
№1

Rp.: Natrii salicylatis 4,5% – 180 ml

D.S. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун
№2

Rp.: Solutionis Natrii salicylatis 6% – 180 ml

D.S. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун
№3

Rp.: Solutionis Natrii salicylas 6,0 – 180 ml

D.S. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун
№4

Rp.: Solutionis Natrii salicylatis 4,5% – 250 ml

D.S. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун
II. Таркибида калий бромиди (td=0,5 г) ва натрий бромиди (td=0,3 г) сақловчи аралашмадан 200 мл ига рецепт ёзинг. 1 ош қошиқдан кунига 2 маҳал ичиш учун.
№1

Rp.: Kalii bromidi 0,5

Natrii bromidi 0,3

Aquae destillatae 200 ml

M.D.S. 1 ош қошиқдан кунига 2 маҳал ичиш учун
№2

Rp.: Kalii bromidi 6,0

Natrii bromidi 3,6

Aquae destillatae ad 200 ml

M.f. mixtura

D.S. 1 ош қошиқдан кунига 2 маҳал ичиш учун
№3

Rp.: Kalii bromidi 6,0

Natrii bromidi 3,6

Aquae destillatae ad 200 ml

M.D.S. 1 ош қошиқдан кунига 2 маҳал ичиш учун
№4

Rp.: Kalii bromidi 6,0

Natrii bromidi 3,6

Aquae destillatae ad 200 ml

D.S. 1 ош қошиқдан кунига 2 маҳал ичиш учун
III. Левомицетин (td=0,5 г) ва оддий сиропдан ташкил топ- ган аралашмадан 120 мл ига рецепт ёзинг. 1 десерт қошиқдан кунига 4 маҳал ичиш учун.
№1

Rp.: Laevomycetini 6,0

Sirupus simplicis 40 ml

Aquae destillatae ad 120 ml

M.D.S. 1 десерт қошиқдан кунига 4 маҳал ичиш учун
№2

Rp.: Laevomycetini 6,0

Sirupus simplex 40 ml

Aquae destillatae 120 ml

M.D.S. 1 десерт қошиқдан кунига 4 маҳал ичиш учун
№3

Rp.: Laevomycetini 6,0

Sirupi simplicis 40 ml

Aquae destillatae 120 ml

M.D.S. 1 десерт қошиқдан кунига 4 маҳал ичиш учун
№4

Rp.: Laevomycetini 6,0

Sirupus simplicis 40 ml

Aquae destillatae ad 120 ml

M.f. mixtura

D.S. 1 десерт қошиқдан кунига 4 маҳал ичиш учун
IV. Гризеофульвиннинг 10% ли суспензиясидан 100 мл ига рецепт ёзиб берилсин. 1 десерт қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун буюрилсин.
№1

Rp.: Suspensionis Griseofulvini 10,0

Aquae destillatae 100 ml

M.D.S. 1 десерт қошиқдан кунига 3 маҳал ичилсин. Ишла-тишдан олдин чайқатилсин!
№2

Rp.: Griseofulvini 10,0

Aquae destillatae 100 ml

M.f. suspensio

D.S. 1 десерт қошиқдан кунига 3 маҳал ичилсин. Ишла-тишдан олдин чайқатилсин!
№3

Rp.: Suspensionis Griseofulvini 10% – 100 ml

D.S. 1 десерт қошиқдан кунига 3 маҳал ичилсин. Ишла-тишдан олдин чайқатилсин!
IV. Тест топшириқлари:
Маълум дори шакли кўринишида тайёрланадиган дори во- ситаси:
дори препарати
  • дори воситаси
  • дори моддаси
  • дори шакли
    Врачнинг кўрсатмасига биноан дорихоналарда тайёрлана- диган дори воситалари:
    магистрал препаратлар
  • официнал препаратлар
  • новогален препаратлар
  • гален препаратлар
  • оддий препаратлар
    Фармакопеяга киритилган тайёр дори воситалари:
    официнал препаратлар
  • магистрал препаратлар
  • оддий препаратлар
  • новогален препаратлар
  • гален препаратлар
    Таркибидаги кераксиз моддалардан батамом тозаланган, ўсимлик хом-ашёсидан олинадиган препаратлар:
    новогален препаратлар
  • органопрепаратлар
  • гален препаратлари
  • официонал препаратлар
  • магистрал препаратлар
    Касалликни даволашда энг кўп ишлатиладиган доза:
    терапевтик доза
  • суткалик доза
  • курслик доза
  • бўсаға доза
  • максимал доза
    Дорини дорихонадан шошилинч равишда олиш лозимлиги- ни кўрсатувчи сўз:
    Cito!
  • Pro auctore!
  • Signa!
  • Pro me!
  • Verte!
    Қаттиқ дори модда ёки суюқликларни эритувчида эритиш йўли билан олинади:
    эритма
  • суспензия
  • эмульсия
  • тиндирма
  • дамлама
    Бир нечта суюқлик ёки суюқликда эритилган қаттиқ модда аралашмаси:
    микстура
  • эмульсия
  • дамлама
  • тиндирма
  • суспензия
    Суюқ дори шаклларининг таъмини яхшилаш учун қўшила- диган модда:
    сироплар
  • ёғлар
  • хушбўй сувлар
  • шилимшиқлар
  • экстрактлар
    Суюқ дори шаклларининг ёқимсиз ҳидини йўқотиш учун қўшиладиган модда:
    хушбўй сувлар
  • карбон сувлар
  • шилимшиқлар
  • сироплар
  • ёғлар
    Суюқ дори шаклларининг таъсирлантирувчи хусусиятини бартараф қилиш (камайтириш) учун қўшиладиган модда:
    шилимшиқ
  • хушбўй сувлар
  • сироплар
  • ёғлар
  • экстрактлар
    Қаттиқ дори модда заррачаларининг суюқликда муаллақ ҳолатда турадиган суюқ дори шакли:
    суспензия
  • эмульсия
  • микстура
  • тиндирма
  • экстракт
    Суюқ дори шакллари учун корригенслар: 1) спиртлар 2) шилимшиқлар 3) хушбўй сувлар 4) шакар 5) натрий гидро- карбонати:
    2, 3
  • 1, 4, 5
  • 3, 4, 5
  • 1, 4
  • 2, 3, 4

    2-МАВЗУ – Дамламалар, қайнатмалар, эмульсиялар. Дори-

    вор йиғмалар. Томчиларда дозаланадиган эрит- малар. Тиндирмалар ва суюқ экстрактлар
    Мавзуни изоҳлаш: Ҳар бир шифокор дамламалар, қайнатма- лар ва эмульсияларга, томчиларда дозаланадиган эритмаларга ва тиндирмалар ҳамда суюқ экстрактларга рецепт ёзишни билиши керак.

    Машғулотнинг мақсади: Талабаларга дамлама, қайнатма, эмульсия, томчиларда дозаланадиган эритма, тиндирма ва суюқ экстрактларга рецепт ёзишни ўргатиш.
    Аниқ ўқув мақсадлари:

    1. Дамлама, қайнатма ва эмульсияларга рецепт ёзиш билан таништириш.

    2. Томчиларда дозаланадиган эритмаларга рецепт ёзиш билан таништириш

    3. Тиндирмалар ва суюқ экстрактларга рецепт ёзиш билан таништириш.

    4. Ичиш учун тавсия қилинадиган новогален препаратларга рецепт ёзиш билан таништириш.
    Мавзунинг асосий саволлари:

    1. Дамламалар, қайнатмалар, эмульсиялар. Уларнинг умумий тавсифланиши.

    2. Доривор йиғмалар. Уларнинг умумий тавсифланиши.

    3. Томчиларда дозаланадиган эритмалар. Уларнинг умумий тавсифланиши.

    4. Тиндирмалар ва суюқ экстрактлар. Уларнинг умумий тавсифланиши.

    5. Ичиш учун тавсия қилинадиган новогален препаратларнинг умумий тавсифланиши.

    Машғулот ўтказиладиган жой – Кафедранинг ўқув хоналари.
    Машғулотнинг режаси ва ташкилий тузилиши

    (90 дақиқалик машғулот)

    1. Уй вазифаларини текшириш ва талабаларнинг саволларига

    жавоб бериш – 10 дақиқа.

    2. Илгари ўтилган машғулотлардан қисқача сўраш – 15 дақиқа.

    3. Дамлама, қайнатма ва эмульсияларни тушунтириш – 20 да- қиқа.

    4. Доривор йиғмалар ва томчиларда дозаланадиган эритмалар- ни тушунтириш – 20 дақиқа.

    5. Тиндирмалар ва суюқ экстрактларни ҳамда ичиш учун мўл- жалланган новогален препаратларни тушунтириш – 20 дақиқа.

    6. Уйга вазифа бериш – 5 дақиқа.
    Мавзунинг мазмуни

    Дамламалар, қайнатмалар, эмульсиялар

    Дамлама – бош келишик бирлик сонда – infusum, қаратқич келишик бирлик сонда – infusi, қисқартирилган ҳолда – inf.

    Қайнатма – бош келишик бирлик сонда – decoctum, қаратқич келишик бирлик сонда – decocti, қисқар-тирилган ҳолда – dec.

    Доривор ўсимлик хом-ашёси (барглар, ўтлар, илдизлар ва бошқалар) сув ҳаммомида +1000С ҳароратдаги сув билан муайян вақт мобайнида ишланганида шифобахш ўсимликларнинг таъсир қилувчи моддалари ажралиб чиқади. Ўсимлик хом ашёсидан сувда олинган бундай ажратмаларга дамламалар ва қайнатмалар дейи- лади. Дамламалар кўпинча ўсимликнинг юмшоқ қисмларидан: барглар (folia), гуллар (flores), ўтлар (herbae) дан, айрим пайтларда эса қаттиқ қисмидан тайёрланади. Қайнатмалар одатда ўсимликлар- нинг бирмунча дағал, қаттиқ қисмлари (илдизлари – radix, пўстлоғи – cortex, илдизпояси – rizoma) дан, баъзи ҳолларда эса юмшоқ қисмидан тайёрланади.

    Дамламалар 15 дақиқа қайнатилиб, батамом совуганидан кейин фильтрланади. Қайнатмалар 20-30 дақиқа қайнатилиб, қайноқ ҳо- лида фильтрланади (агар совуб қоладиган бўлса лиқилдоқсимон (холодессимон) масса ҳосил бўлади). Дамламалар ва қайнатмалар тез бузилиб қоладиган бўлгани учун улар бевосита беморга бериш- дан олдин кўпи билан 3-4 кунга етадиган қилиб, керакли миқдорда дорихоналарнинг ўзида тайёрланади ва бунда албатта уларни ўсим- ликнинг қайси қисмидан тайёрлаш лозимлиги тўғрисидаги кўрсат- ма ҳам берилиши керак. Улар кўпинча ош қошиқларда (айрим пайтларда – десерт ва чой қошиқларда) ичиш учун буюрилади. Дамламалар ва қайнатмаларни ёзиб беришнинг ягона (қисқарти- рилган) шакли бор.

    Дамламалар ва қайнатмалар тайёрлаш учун ўсимликларнинг қуйидаги стандарт концентрациялари қабул қилинган:

    1. Таркибида заҳарли моддалар сақловчи ўсимликлар учун – 1:400 нисбат. Бу гуруҳга қуйидаги ўсимликлар киради:

    а) Ангишвонагул барги – Folium Digitalis

    б) Ипекакуана илдизи – Radix Ipecacuanhae

    в) Сичқон ўт (ёки термопсис ўти) – Herba Thermopsidis

    2. Таркибида кучли таъсир кўрсатувчи моддалар сақловчи ўсимликлар учун – 1:30 нисбат. Ушбу гуруҳга қуйидагилар киради:

    а) Марваридгул ўти – Herba Convallaria

    б) Валериана илдизи – Radix Valerianae

    в) Баҳорги адонис ўти – Herba Adonis vernalis

    г) Сано илдизи – Radix Sennae

    д) Шоҳкуя (қоракуя, қорамуғ) замбуруғи – Secale cornutum

    3. Қолган барча (таркибида заҳарли ва кучли таъсир кўрсата- диган моддалар бўлмаган) ўсимликлар учун – 1:10 нисбат.

    Келтирилган фикр-мулоҳазаларни жамлаштирган ҳолда дамла- ма ва қайтанмаларга рецепт ёзишда қуйидагиларга амал қилиш ло- зим:

    1) рецепт фақат қисқартирилган шаклда ёзилади;

    2) дамлама ва қайнатмалар 12 марта ичиш учун етадиган қилиб берилади (180-200 мл миқдорида);

    3) ўсимликларнинг миқдори эритувчига нисбати махсус стандарт концентрацияларга асосан ҳисобланади;

    4) фақат ош қошиқларда дозаланади.
    Мисоллар: 1. Термопсис ўтидан тайёрланадиган дамламага ре- цепт ёзиб берилсин. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун тавсия қилинсин.

    Ҳисоблаш:

    1) сув 15 мл х 12 мартага=180 мл, ҳисоблашга осон бўлиши учун 200 мл қилиб олиш мумкин;

    2) 1:400 400 мл – 1 г

    200 мл – х Rp.: Infusi herbaeThermopsidis 0,5 – 200 ml

    D.S. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичилсин
    2. Айиққулоқ баргидан тайёрланадиган қайнатмага рецепт ёзилсин. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун тавсия қилин- син.

    Ҳисоблаш:

    1) сув 15 мл х 12 мартага=180 мл;

    2) 1:10 10 мл – 1 г

    180 мл – х
    Rp.: Decocti folii uvae Ursi 18,0 – 180 ml

    D.S. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичилсин
    Изоҳ: 1:10 нисбатда тайёрланадиган дамлама ва қайнатмаларнинг ёзи- лишида фақат уларнинг умумий миқдори кўрсатилиши ҳам мумкин.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

    перейти в каталог файлов


  • связь с админом