Главная страница
qrcode

Умумий рецептура асослари


НазваниеУмумий рецептура асослари
Дата10.02.2020
Размер1,43 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файлаУмумий рецептура асослари.doc
ТипДокументы
#158576
страница5 из 11
Каталог
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

Эмульсиялар – бош келишик бирлик сонда – emulsum, қарат- қич келишик бирлик сонда – emulsi, қисқартирилган ҳолда – emuls. Эмульсия – сувда эримайдиган суюқликларнинг (масалан, суюқ мойларнинг) сувда майда-майда зарралар кўринишида муаллақ ҳо- латда турадиган суюқ дори шаклидир. Эмульсиялар ташқи кўрини- ши жиҳатидан сутни эслатади.

Эмульсиялар тайёрланишига қараб 2 га бўлинади: мағизли ва мойли эмульсиялар. Мағизли эмульсиялар – бодомдан, ошқовоқ уруғидан ва ер ёнғоқдан тайёрланади. Мойли эмульсиялар суюқ мойлар: канакунжут мойи, бодом мойи, балиқ мойи ва бошқалар- дан тайёрланади. Мойли эмульсияни тайёрлаш вақтида мойни эмульсия ҳолига келтириш учун махсус эмульгаторлар (арабий елим, ўрик елими, желатоза) қўшилади, лекин уларнинг номи ва миқдори рецептда келтирилмайди. Эмульсиялар кўпинча стандарт нисбат (1:10) да тайёрланади. Эмульсиялар рецептда қисқартирил- ган шаклда ёзилади, ош қошиқларда дозаланади ва 12 кунга ета- диган қилиб (180-200 мл миқдорида) берилади.
Мисоллар: 1. Бодом уруғидан тайёрланадиган 200 мл эмульсия- га рецепт ёзиб берилсин.
Rp.: Emulsi semenis Amygdali dulcis 20,0 – 200 ml

D.S. 1 ош қошиқдан ҳар соатда ичилсин
2. Канакунжут мойи (Oleum Ricini) дан тайёрланадиган 180 мл эмульсияга рецепт ёзиб берилсин.
Rp.: Emulsi olei Ricini 18,0 – 180 ml

D.S. 1 ош қошиқдан ҳар соатда ичилсин
Доривор йиғмалар – Species – бу бир қанча турдаги доривор ўсимлик хом-ашёларининг аралашмасидир. Улар дамлама ва қай- натмалар шаклида ичиш учун, ёндириб, ҳосил бўлган тутунидан нафас олиш (чекиш) учун (чекиш учун ишлатиладиган йиғмалар), сиртга ишлатиш учун (чайиш, ванна, примочка) қўлланилади. До- ривор йиғмалар қисмларга бўлинган (дозаланган) ва бўлинмаган (дозаланмаган) бўлади. Қисмларга бўлинган доривор йиғмалар- нинг таркибида заҳарли ва кучли таъсир кўрсатадиган моддалар бўлади.
Мисол. Таркибида 2,0 г баҳорги адонис ўти ва 1,5 г валериана илдизи бўлган 10 дозадаги доривор йиғмага рецепт ёзиб берилсин. Доривор йиғманинг 1 та дозасини 1 стакан қайноқ сувда дамлаб, 30 дақиқа тиндириб қўйилгач, сузиб олиб, 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун тавсия қилинсин.
Rp.: Herbae Adonidis vernalis 2,0

Radicis Valerianae 1,5

M.f. species

D.t. d. N. 10

S. Доривор йиғманинг 1 та дозасини 1 стакан қайноқ сувда дамлаб, 30 дақиқа тиндириб қўйилгач, сузиб олиб, 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичилсин
Томчиларда дозаланадиган эритмалар

Кучли таъсир қилувчи ва заҳарли таъсирга эга бўлган доривор моддаларнинг эритмаларини ичиш учун томчиларда дозаланади.

1 мл сувли эритма ≈ 20 та томчига тенг. Бир марта ичиладиган томчиларнинг таркибида дорининг бир марталик терапевтик дозаси бўлиши шарт.

Дориларни томчиларда дозалаш усулининг камчиликлари:

1) томчининг катталиги шиша идиш чеккасининг қалинлигига ва атроф-муҳитдаги ҳавонинг ҳароратига боғлиқ ҳолда ўзгариб ту- риши мумкин;

2) бемор дорини ўлчаётганда адашиб кетиши мумкин;

3) ҳар хил суюқликларнинг 1 мл ида ҳар хил сондаги томчи- лар бўлиши мумкин.

Келтириб ўтилган камчиликларни камайтириш ва томчиларни яхшироқ ўлчаш учун суюқ дориларни махсус томчилатгичлар (ка- пельницалар) билан дозаланади. Аммо бу ҳам барча камчиликларни тўлиқ бартараф қила олмайди.

Бир марта ичиш учун 5 томчидан 30 томчигача буюрилади. Кў- пинча 1 марталик дозани 10-20 томчида берилади. Томчиларда до- заланадиган суюқ дорилар 20 марта ичиш учун етадиган қилиб бе- рилади. Уларга рецепт 3 хил шаклда: кенгайтирилган, қисқартирил- ган ва фоизли кўринишларда ёзилади.
Мисол. td=0,00025 г бўлган скополамин гидробромиди эритма- сини 10 томчидан кунига 3 маҳал ичиш учун 20 мартага етадиган қилиб рецепт ёзиб беринг.

Ҳисоблаш:

1) скополамин гидробромиди 0,00025 г х 20 марта = 0,005 г

2) сув 10 томчи х 20 марта = 200 томчи

20 томчи – 1 мл

200 томчи – х х=10 мл
а) кенгайтирилган шакл:

Rp.: Scopolamimi hydrobromidi 0,005

Aquae destillatae 10 ml

M.f. solutio

D.S. 10 томчидан кунига 3 маҳал ичилсин
б) қисқартирилган шакл:

Rp.: Solutionis Scopolamimi hydrobromidi 0,005-10 ml

D.S. 10 томчидан кунига 3 маҳал ичилсин
в) фоизли шакл:

Ҳисоблаш: 10 мл – 0,005 г

100 мл – х
Rp.: Solutionis Scopolamimi hydrobromidi 0,05 %-10 ml

D.S. 10 томчидан кунига 3 маҳал ичилсин
Масала: 0,05 % ли эритманинг 10 томчисида қанча скополамин гидробромиди бор?

Ҳисоблаш:

20 томчи – 1 мл 100 мл – 0,05 г

10 томчи – х 0,5 мл – х

х=0,5 мл
Демак, 0,05 % ли эритманинг 10 томчисида 0,00025 г скопола- мин гидробромиди бор экан.
Томчиларда дозаланадиган официнал эритмаларга рецепт ёзил- ганда уларнинг фақат номи ва миқдори кўрсатилади, концентра- цияси эса кўрсатилмайди.
Мисол: Кордиамин эритмасидан 10 мл ига рецепт ёзиб берил- син. 10 томчидан кунига 3 маҳал ичиш учун буюрилсин.
Rp.: Cordiamini 10 ml

D.S. 10 томчидан кунига 3 маҳал ичилсин
Тиндирмалар ва экстрактлар

Тиндирма – бош келишик бирлик сонда – tinctura, қаратқич келишик бирлик сонда – tincturae, қисқартирилгани t-rae ёки tinc.

Тиндирмалар ўсимлик хом ашёсидан кўпинча спирт ёрдамида олинадиган, тиниқ ва бўялган ажратмалардир. Номи ҳам шундан келиб чиққан (tinctio – бўялган дегани). Улар фармацевтик завод- ларда маълум технология қоидаларига мувофиқ ҳолда тайёрланади. Ҳамма тиндирмалар официналдир. Дамлама ва қайнатмаларга нас- батан улар турғун, одатий ҳароратда, оғзи яхши беркитиладиган шиша идишларда ва қоронғи жойда узоқ муддат сақланади. Тин- дирмаларни ёзишда рецепт дори шаклининг номидан – Tincturae деб бошланади, кейин ўсимликнинг номи ва тиндирма миқдори кўрсатилади. Тиндирмалар томчилар билан дозаланади ва 20-40 марта қабул қилишга етадиган қилиб берилади.
Мисол: 20 мл валериана (td – 20 томчи) тиндирмасига рецепт ёзиб берилсин. 20 томчидан 3 маҳал ичиш учун буюрилсин.
Rp.: Tincturae Valerianae 20 ml

D.S. 20 томчидан кунига 3 маҳал ичилсин
Тиндирмаларни ўзаро аралаштириб, 1 та рецептда ёзиб бериш ҳам мумкин. Бунда уларнинг бир марта ичиладиган умумий томчи- лари миқдори қўшилиб, сигнатурада кўрсатилади.
Мисол: td=20 томчи бўлган валериана тиндирмаси ва td=10 томчи бўлган марваридгул тиндирмасига рецепт ёзинг.
Rp.: Tincturae Valerianae 20 ml

Tincturae Convallariae 10 ml

M.D.S. 30 томчидан кунига 2 маҳал ичилсин
Экстракт – бош келишик бирлик сонда – extractum, қаратқич келишик бирлик сонда – еxtracti, қисқартирилган ҳолда – еxtr.

Экстрактларнинг 3 тури фарқланади: суюқ – fluidum, қуюқ – spissum, қуруқ – siccum.

Суюқ экстрактлар – (Extractum fluidum) ўсимлик хом-ашёси- дан асосан спирт ёрдамида олинадиган концентрланган ажратма- лардир. Уларнинг тайёрланиш технологияси ҳам тиндирмаларни- кига ўхшаш бўлиб, улар ҳам томчиларда дозаланади ва рецепт ёзишда ўсимликнинг номидан кейин экстрактнинг тури (суюқ – fluidum) албатта кўрсатилади, сўнгра эса унинг миқдори белгила- нади.
Мисол. Итшумурт (Frangula) суюқ экстрактидан 30 мл ига рецепт ёзиб берилсин. 30 томчидан кунига 3 маҳал ичиш учун буюрилсин.
Rp.: Extracti Frangulae fluidi 30 ml

D.S. 30 томчидан кунига 3 маҳал ичилсин
Новогален препаратлар

Новогален препаратлар ўсимлик хом-ашёсига махсус ишлов бериш натижасида олинади ва ичиш учун ҳамда парентерал йўл билан юбориш учун ишлатилади. Новогален препаратларнинг ҳам- маси официнал бўлиб, ҳар бирининг махсус номи бор. Ичиш учун ишлатиладиган новогален препаратлар флаконларда, инъекция қи- лиш учун мўлжалланганлари эса ампулаларда чиқарилади. Ичиш учун буюриладиган новогален препаратларга рецепт ёзишда препа- ратнинг номи ва миқдори кўрсатилади, концентрацияси эса кўрса- тилмайди.
Мисол. 15 мл Адонизид (Adonisidum) га рецепт ёзиб берилсин. 15 томчидан кунига 3 маҳал ичиш учун буюрилсин.
Rp.: Adonisidi 15 ml

D.S. 15 томчидан кунига 3 маҳал ичилсин


2 МАВЗУ БЎЙИЧА ТАЛАБАЛАРНИНГ МУСТАҚИЛ ТАЙЁРЛАНИШЛАРИ УЧУН ТОПШИРИҚЛАР
I. Қуйидагиларга рецепт ёзинг:

1. 180 мл баҳорги адонис ўтининг (Adonis vernalis) дамлама- сига, 1:30 нисбатда, 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал қабул қилиш учун.

2. 200 мл термопсис ўтининг (herba Thermopsidis) дамламасига, 1:400 нисбатда, 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал буюрилсин.

3. 200 мл гулхайри илдизи (radix Althaea) дамламасига, 1:10 нисбатда, 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал берилсин.

4. 200 мл эман пўстлоғи (сortex Quercus) қайнатмасига, 1:10 нисбатда, 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ишлатишга.

5. 180 мл ипекакуана илдизининг (Ipecacuanhae) дамламасига, 1:400 нисбатда, 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ишлатишга.

6. Арслонқуйруқ ўтининг (herba Leonurus) 1:10 нисбатдаги дам- ламасига, 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичишга берилсин.

7. Итшумурт пўстлоғидан (cortex Frangulae) 1:10 нисбатдаги қайнатмага, 1 ош қошиқдан ухлашдан олдин ичишга.

8. Сано барги (folia Sennae) нинг 150 мл дамламасига, 1:30 нис- батда, 1 ош қошиқдан эрталаб ва кечқурун ичиш учун.

9. Канакунжут мойи (Olei Ricini) дан тайёрланган 100 мл эмульсияга, 1 ош қошиқдан ухлашдан олдин ичишга.

10. Балиқ мойи (Oleum jecoris Aselli) дан тайёрланган 200 мл эмульсияга, 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.

11. Атропин сульфатига (Atropini sulfas) (md=1 мг), 10 томчидан ичиш учун.

12. 10 мл суюлтирилган хлорид кислотасига (Acidi hydrochlori- dum purum dilutum), 10 томчидан кунига 3 маҳал ичиш учун.

13. Кордиаминнинг (Cordiaminum) 10 мл эритмасига, 10 томчи- дан кунига 3 маҳал ичиш учун.

14. Атропин сульфати (Atropini sulfas) нинг 0,5% ли эритма- сидан 10 мл га. 10 томчидан кунига 3 маҳал ичиш учун.

15. Галоперидол (Haloperidolum) нинг 0,2 % ли эритмасидан 10 мл ига, 10 томчидан ичиш учун.

16. Эргокальциферол (Ergocalciferolum) нинг 0,5 % ли спиртли эритмасидан 5 мл ига, 1 томчидан кунига 2 маҳал ичиш учун.

17. Белладонна (Belladonna) тиндирмасиuf (md=20 томчи), том- чилаб ичиш учун.

18. td=20 томчи бўлган валериана (Valeriana) тиндирмаси ва td=15 томчи бўлган марваридгул (Convallaria) тиндирмасига, бирга.

19. md=20 томчи бўлган оддий опий (Opii simplex) тиндирма- сига.

20. td=15 томчи бўлган валериана (Valeriana) тиндирмасига.

21. td=15 томчи бўлган марваридгул (Convallaria) тиндирмаси- га.

22. td=20 томчи бўлган эрман (шувоқ) (Absinthii) тиндирмасига.

23. td = 20 томчи бўлган бодрезак (Viburni) суюқ экстрактига.

24. md=30 томчи бўлган сув қалампирнинг (Poligonii hydropipe- ris) суюқ экстрактига.

25. md=20 томчи бўлган белладонна суюқ (Belladonnae) экс- трактига.

26. td = 20 томчи бўлган гулхайри (Althaea) суюқ экстрактига.

27. td = 20 томчи бўлган лантозид (Lantosidum) га.

28. td = 15 томчи бўлган гитален (Gitalenum) га.

II. Қуйидаги масалаларни ечинг:

1. 15 мл эритувчида 5 мг атропин сульфат эритилган. Бу неча % ли эритма?

2. 5 % ли эритманинг 5 томчисида қанча эфедрин бор?

3. 0,5 % атропин эритмасининг 2 томчисида шу моддадан қанча бор?

4. Эритманинг 2 томчисида 1 мг модда бор. Эритма неча % ли?

5. 2 % ли пилокарпин эритмасининг 4 томчисида қанча препарат бор?

6. 5 % ли эритманинг 5 томчисидаги эфедрин миқдорини аниқ- ланг.

7. 0,05 % ли скополамин гидробромиди эритмасининг 20 том- чисида қанча препарат бор?

8. 10 % ли новокаин эритмасининг 15 томчисида қанча препа- рат борлигини аниқланг.
III. Дамламалар, қайнатмалар, эмульсиялар. Дориворйиғма- лар. Томчиларда дозаланадиган эритмалар. Тиндирмалар ва су- юқ экстрактлар мавзуси бўйича ўз-ўзини назорат қилиш машқ- лари (ҳар битта мисол учун битта тўғри рецепт берилган бўлиб, дастлаб уни топиш лозим, кейин эса қолган рецептлардаги хатоликлар аниқланади):
I. 200 мл дигиталис баргининг дамламасига рецепт ёзинг, 1:400 нисбатда. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.
№1

Rp.: Infusi folii Digitalis 1:400 – 200 ml

D.S. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун
№2

Rp.: Infusi folii Digitalis 0,5

Aquae destillatae 200 ml

M.D.S. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун
№3

Rp.: Folii Digitalis 0,5

Aquae destillatae 200 ml

M.f. infusum

D.S. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун
№4

Rp.: Infusi folii Digitalis 0,5 – 200 ml

D.S. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун
II. 200 мл ширинмия илдизидан тайёрланган қайнатмага рецепт ёзинг, 1:10 нисбатда. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.
№1

Rp.: Decocti radix Glycyrrhizae naturalis 20 – 200 ml

D.S. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун
№2

Rp.: Decocti radicis Glycyrrhizae naturalis 20,0 – 200 ml

D.S. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун
№3

Rp.: Radicis Glycyrrhizae naturalis 20,0

Aquae destillatae 200 ml

M.f. decoctum

D.S. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун
№4

Rp.: Decocti radicis Glycyrrhizae naturalis 20,0

Aquae destillatae ad 200 ml

M.D.S. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун
III. Балиқ мойидан тайёрланган 180 мл эмульсияга, 1:10 нисбатда, рецепт ёзинг. 1 ош қошиқдан кунига 2 маҳал ичиш учун.
№1

Rp.: Emulsi Olei jecoris Aselli 20,0 – 180 ml

D.S. 1 ош қошиқдан кунига 2 маҳал ичиш учун
№2

Rp.: Emulsi Olei jecoris Aselli 20,0

Aquae destillatae ad 180 ml

M.D.S. 1 ош қошиқдан кунига 2 маҳал ичиш учун
№3

Rp.: Emulsum Oleum jecoris Aselli 20 – 180 ml

D.S. 1 ош қошиқдан кунига 2 маҳал ичиш учун
№4

Rp.: Olei jecoris Aselli 20,0

Aquae destillatae 180 ml

M.f. emulsum

D.S. 1 ош қошиқдан кунига 2 маҳал ичиш учун
IV. 10 % ли новокаин эритмасини 15 томчидан кунига 3 ма- ҳал ичиш учун рецепт ёзинг.
№1

Rp.: Novocaini 2,0

Aquae destillatae 15 ml

M.f. solutio

D.S. 15 томчидан кунига 3 маҳал ичиш учун
№2

Rp.: Novocaini 10 % – 15 ml

M.f. solutio

D.S. 15 томчидан кунига 3 маҳал ичиш учун
№3

Rp.: Solutionis Novocaini 10 % – 15 ml

D.S. 15 томчидан кунига 3 маҳал ичиш учун
№4

Rp.: Solutionis Novocaini 10 % – 15 ml

M.D.S. 15 томчидан кунига 3 маҳал ичиш учун
V. md=30 томчи бўлган строфант тиндирмасига томчилаб ичиш учун рецепт ёзинг.
№1

Rp.: Tincturae Strophanthi 30 ml

D.S. 30 томчидан кунига 3 маҳал ичиш учун
№2

Rp.: Tincturae Strophanthi 15 ml

D.S. 15 томчидан кунига 3 маҳал ичиш учун
№3

Rp.: Strophanthi 0,15

Spiritus Aethylici 15 ml

M.D.S. 15 томчидан кунига 3 маҳал ичиш учун
№4

Rp.: Strophanthi 0,15

Spiritus Aethylici 15 ml

M.f. tinctura

D.S. 15 томчидан кунига 3 маҳал ичиш учун
VI. md=30 томчи бўлган белладонна суюқ экстрактига том- чилаб ичиш учун рецепт ёзинг.
№1

Rp.: Extracti Belladonnae fluidum 10 ml

D.S. 10 томчидан кунига 3 маҳал ичиш учун
№2

Rp.: Extracti Belladonnae fluidum 30 ml

D.S. 30 томчидан кунига 3 маҳал ичиш учун
№3

Rp.: Belladonnae 0,1

Spiritus Aethylici 10 ml

М.D.S. 10 томчидан кунига 3 маҳал ичиш учун
№4

Rp.: Belladonnae 0,1

Spiritus Aethylici 10 ml

М.f. extractum fluidum

D.S. 10 томчидан кунига 3 маҳал ичиш учун


IV. Тест топшириқлари:
Ўсимлик хом-ашёсидан сувда олинадиган ажратма:
дамлама
  • тиндирма
  • экстракт
  • суспензия
  • эмульсия
    Дамлама ва қайнатмаларга рецепт қуйидаги шаклда ёзила- ди:
    қисқартирилган
  • дозаларга бўлинган
  • кенгайтирилган
  • фоизли
  • официнал
    Таркибида заҳарли моддалар сақловчи ўсимликлардан тай- ёрланадиган дамлама ва қайнатмалар учун қуйидаги мах- сус стандарт концентрация қўлланилади:
    1:400
  • 1:5000
  • 1:30
  • 1:10
  • 1:500
    Таркибида кучли таъсир кўрсатадиган моддалар сақловчи ўсимликлардан тайёрланадиган дамлама ва қайнатмалар учун қуйидаги махсус стандарт концентрация қўлланила- ди:
    1:30
  • 1:500
  • 1:10
  • 1:5000
  • 1:400
    Таркибида заҳарли ва кучли таъсир кўрсатадиган модда- лар сақламайдиган ўсимликлардан тайёрланадиган дамла- ма ва қайнатмалар учун қуйидаги махсус стандарт концен- трация қўлланилади:
    1:10
  • 1:400
  • 1:5000
  • 1:500
  • 1:30
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

    перейти в каталог файлов


  • связь с админом