Главная страница
qrcode

Умумий рецептура асослари


НазваниеУмумий рецептура асослари
Дата10.02.2020
Размер1.43 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файлаУмумий рецептура асослари.doc
ТипДокументы
#158576
страница6 из 11
Каталог
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

Сувда эримайдиган суюқликлар майда-майда заррачалар кўринишида муаллақ ҳолатда турадиган суюқ дори шакли:
эмульсия
  • суспензия
  • шилимшиқ
  • микстура
  • тиндирма
    Эмульсиялар дозаланади:
    ош қошиқларда
  • чой қошиқларда
  • десерт қошиқларда
  • томчиларда
  • граммларда
    Кучли таъсир кўрсатадиган ва заҳарли таъсирга эга бўлган моддаларнинг эритмалари ичиш учун қуйидагича берила- ди:
    томчиларда
  • қошиқларда
  • даражаларга бўлинган стаканчаларда
  • флакончаларда
  • тил остига қўйиш йўли билан
    Томчилар билан дозаланадиган дори шакли:
    тиндирма
  • дамлама
  • эритма
  • микстура
  • эмульсия
    Ўсимлик хом-ашёсидан спирт ёрдамида ажратиб олинади- ган, тиниқ ва бўялган суюқ дори шакли:
    тиндирма
  • экстракт
  • қайнатма
  • дамлама
  • микстура
    Ўсимлик хом-ашёсидан спирт ёрдамида олинадиган кон- центрланган ажратма:
    экстракт
  • тиндирма
  • эмульсия
  • дамлама
  • қайнатма
    Қошиқларда дозаланади: 1) дамлама 2) тиндирма 3) экс- тракт 4) қайнатма 5) сочма
    1, 4
  • 2, 3
  • 1, 4, 5
  • 2, 3, 4
  • 3, 4, 5
    Томчиларда дозаланади: 1) дамлама 2) тиндирма 3) экс- тракт 4) қайнатма 5) сочма
    2, 3
  • 3, 4, 5
  • 1, 4
  • 1, 4, 5
  • 2, 3, 4
    Ўсимлик хом-ашёсидан спирт ёрдамида олинадиган ажратмалар: 1) суспензия 2) қайнатма 3) экстракт 4) дамлама 5) тиндирма
    3, 5
  • 2, 3, 5
  • 1, 3, 5
  • 1, 4, 5
  • 2, 4

    3-МАВЗУ – Сиртга ишлатиладиган эритмалар. Доривор

    ҳўқналар
    Мавзуни изоҳлаш: Ҳар бир шифокор сиртга ишлатиладиган эритмалар ва доривор ҳўқналарга рецепт ёзишни билиши керак.

    Машғулотнинг мақсади: Талабаларга сиртга ишлатиладиган эритмалар ва доривор ҳўқналарга рецепт ёзишни ўргатиш.
    Аниқ ўқув мақсадлари:

    1. Сиртга ишлатиладиган эритмаларга рецепт қандай ёзилиши- ни тушунтириш.

    2. Кўзга томизиш учун мўлжалланган эритмалар, уларга рецепт ёзишнинг ўзига хос хусусиятлари.

    3. Заҳарли моддаларни кўз амалиётида ишлатилганда концен- трациясининг аҳамияти (куйиш эҳтимоли борлиги).

    4. Оғир металл тузларининг кўзга томизиш учун мўлжалланган эритмаларига рецепт ёзишнинг ўзига хос хусусиятлари.

    5. Қулоққа ва бурунга томизиш учун мўлжалланган эритмалар- нинг рецептда ёзилиши.

    6. Доривор ҳўқналарга рецепт ёзиш билан таништириш.
    Мавзунинг асосий саволлари:

    1. Сиртга ишлатиладиган эритмалар тўғрисида умумий тушун- ча.

    2. Кўзга томизиш учун мўлжалланган эритмаларнинг қандай ўзига хос хусусиятлари мавжуд?

    3. Оғир металл тузлари эритмаларининг кўз амалиётида қўлла- нилишидаги ўзига хос хусусиятлари.

    4. Қулоққа ва бурунга томизиш учун мўлжалланган эритмалар тўғрисида тушунча.

    5. Доривор ҳўқналар тўғрисида тушунча.
    Машғулот ўтказиладиган жой – Кафедранинг ўқув хоналари.
    Машғулотнинг режаси ва ташкилий тузилиши

    (90 дақиқалик машғулот)

    1. Уй вазифаларини текшириш ва талабаларнинг саволларига

    жавоб бериш – 10 дақиқа.

    2. Илгари ўтилган машғулотлардан қисқача сўраш – 15 дақиқа.

    3. Сиртга ишлатиладиган эритмаларни тушунтириш – 20 дақи- қа.

    4. Кўзга томизиш учун мўлжалланган эритмаларни тушунти- риш – 15 дақиқа.

    5. Оғир металл тузлари эритмаларининг кўз амалиётида қўлла- нилишини тушунтириш – 10 дақиқа;

    6. Қулоққа ва бурунга томизиш учун мўлжалланган эритмалар- ни тушунтириш – 5 дақиқа;

    7. Доривор ҳўқналарнинг қўлланилишини тушунтириш – 10 да- қиқа;

    8. Уйга вазифа бериш – 5 дақиқа.
    Мавзунинг мазмуни

    Сиртга ишлатиладиган эритмалар

    Сиртга ишлатиладиган эритмалар кўз, қулоқ, бурунга томизи- ладиган томчилар, примочкалар (оғриган ёки шикастланган жойга докани дорига ҳўллаб қўйиш) кўринишида ҳамда ювиш, чайиш ва спринцевание қилиш учун қўлланилади. Қовуқ, сийдик йўли кана- ли ва аёллар жинсий аъзоларини ювиш муолажаси спринцеваниедейилади. Чайиш, ювиш ва примочкалар терини, яраларни, шиллиқ пардаларни ювишда, оғизни чайишда, компресс қилишда ишлати- лади. Сийдик йўли каналининг шиллиқ қавати, айниқса аёллар жинсий аъзоларининг шиллиқ қавати ҳамда яраларнинг устки қис- ми жуда яхши сўриш хусусиятига эга бўлганлиги туфайли сприн- цевание қилиш, чайиш ва ювиш учун эритмалар тайёрланганда до- ри моддаларининг терапевтик дозасига катта аҳамият бериш лозим. 1 марта ювиш, чайиш, компресс ва примочка қилиш учун 100-200 мл миқдорида, 1 марта спринцевание қилиш учун эса 500 мл дан 1-1,5 л гача суюқлик сарфланади. Шунинг учун уларга концентрлан- ган эритма ёки сочма (кукун) ҳолида рецепт ёзиш мақсадга му- вофиқдир. Бунда бемор уйга келгач, врач кўрсатмасига биноан концентрланган эритмани суюлтиради ёки сочмадан зарур миқдор- даги эртимани ўзи тайёрлайди. Рецепт кенгайтирилган, қисқарти- рилган ва фоизли шаклда ёзилади.
    Мисоллар. 1. Калий перманганатининг 0,02 % ли эритмасидан 10 марта томоқни чайиш учун рецепт ёзилсин. Бир марта чайишга 200 мл эритма буюрилсин.

    Ҳисоблаш:

    а) дастлаб бир марта чайиш учун қанча миқдорда калий пер- манганти кераклигини топамиз.

    100 мл – 0,02 г

    200 мл – х
    б) 10 марта чайиш учун қанча калий перманганати керак бўли- шини аниқлаймиз.

    0,04 г х 10 марта = 0,4 г

    в) концентрланган эритмани ош қошиқда ёзиш мумкин, бунда ҳар бир дозани (1 ош қошиқ) 1 стакан сувда суюлтирилади.

    15 мл х 10 марта = 150 мл

    1) кенгайтирилган шакл:
    Rp.: Kalii permanganatis 0,4

    Aquae destillatae 150 ml

    M.f. solutio

    D.S. 1 ош қошиқ эритмани 1 стакан сувда суюлтириб томоқни чайиш учун

    2) қисқартирилган шакл:
    Rp.: Solutionis Kalii permanganatis 0,4 – 150 ml

    D.S. 1 ош қошиқ эритмани 1 стакан сувда суюлтириб томоқни чайиш учун

    3) фоизли шакл:
    Rp.: Solutionis Kalii permanganatis 0,27 % – 150 ml

    D.S. 1 ош қошиқ эритмани 1 стакан сувда суюлтириб томоқни чайиш учун
    Ёки ушбу препаратни сочма ҳолида ёзиш ҳам мумкин.
    2. 1:5000 концентрациядаги фурациллин эритмасидан 200 мл миқдорида примочка учун рецепт ёзинг.

    Rp.: Solutionis Furacilini 1:5000 – 200 ml

    D.S. Примочка учун

    Изоҳ: Агар дорининг концентрацияси 1:500 нисбатдан кичик ва миқ- дори бир марта ишлатишга мўлжалланган бўлса, у ҳолда рецепт охирги кел- тирилганга ўхшаб, бир хил шаклда ёзилади. Агар дорининг концентрацияси 1:500 нисбатдан катта бўлса (масалан: 1:100, 1:400) ёки у кўп марта ишла- тишга мўлжалланган бўлса, бундай ҳолларда препаратнинг эритувчига нис- батан миқдори ҳисоблаб чиқилади ва рецепт уч хил шаклда ёзилади.
    3. 1:10000 концентрацияли калий перманганати эритмасидан 10 марта спринцевание қилиш учун рецепт ёзилсин. Битта спринцева- ниега 1 литр эритма ишлатилсин.
    Ҳисоблаш:

    а) дастлаб бир марта спринцевание қилиш учун қанча миқдорда калий перманганти кераклигини топамиз.

    1:10000 – бу 1 г препарат 10 л эритувчида эритилган дегани
    10 л – 1 г

    1 л – х
    б) 10 марта спринцевание қилиш учун қанча калий перманга- нати керак бўлишини аниқлаймиз.

    0,1 г х 10 марта = 1 г

    в) концентрланган эритмани ош қошиқда ёзиш мумкин, бунда ҳар бир дозани (1 ош қошиқ) 1 стакан сувда эритилади.

    15 мл х 10 марта = 150 мл

    1) кенгайтирилган шакл:

    Rp.: Kalii permanganatis 1,0

    Aquae destillatae 150 ml

    M.f. solutio

    D.S. 1 ош қошиқ эритмани 1 литр сувда суюлтириб спринцевание қилиш учун

    2) қисқартирилган шакл:

    Rp.: Solutionis Kalii permanganatis 1,0 – 150 ml

    D.S. 1 ош қошиқ эритмани 1 литр сувда суюлтириб спринцевание қилиш учун

    3) фоизли шакл:

    Rp.: Solutionis Kalii permanganatis 0,67% – 150 ml

    D.S. 1 ош қошиқ эритмани 1 литр сувда суюлтириб спринцевание қилиш учун
    Кўзга томизиш учун мўлжалланган эритмалар

    Кўзга томизишга мўлжалланган томчилар сувли ёки ёғли эрит- малар ёҳуд дори моддаларнинг юпқа суспензиялари ҳисобланиб, конъюнктивага томизиш учун ишлатилади. Кўз томчилари стерил бўлиши шарт. Уларни асептик шароитларда тайёрланади ва бунда кўзга қўшимча юқумли нарсалар тушишининг олди олинади. Кўз томчиларига рецепт ёзишда (агарда улар таркибида заҳарли модда- ларни сақлаган бўлса) препаратнинг терапевтик дозасига катта аҳа- мият бериш керак. Чунки кўзнинг шиллиқ пардаси кучли сўриш қо- билиятига эга. Рецепт кенгайтирилган, қисқартирилган ва фоизли шаклларда, 20 марта қабул қилишга етадиган қилиб (5-10 мл миқ- дорида) ёзилади. Бир марта ишлатиш учун ҳар бир кўзга 2-3 томчи- дан, иккала кўзга ўртача 5 томчи томизилади.
    Мисол. md=0,01 г бўлган пилокарпин гидрохлориди эритма- сини кўзга томизиш учун рецепт ёзилсин.
    Ҳисоблаш: md=0,01

    td=0,005

    1) 20 марта ишлатиш учун қанча пилокарпин гидрохлориди керак бўлишини топамиз:

    0,005х20=0,1 г

    2) сув – бир марта ишлатишга ҳар иккала кўзга 5 томчи

    5 томчи х 20 марта = 100 томчи

    20 томчи – 1 мл

    100 томчи – х
    1) кенгайтирилган шакл:
    Rp.: Pilocarpini hydrochloridi 0,1

    Aquae destillatae 5 ml

    M.f. solutio

    D.S. Ҳар бир кўзга 2-3 томчидан томизиш учун

    2) қисқартирилган шакл:
    Rp.: Solutionis Pilocarpini hydrochloridi 0,1 – 5 ml

    D.S. Ҳар бир кўзга 2-3 томчидан томизиш учун

    3) фоизли шакл:

    Ҳисоблаш: 5 мл – 0,1 г

    100 мл – х
    Rp.: Solutionis Pilocarpini hydrochloridi 2 % – 5 ml

    D.S. Ҳар бир кўзга 2-3 томчидан томизиш учун
    Истисно: Оғир металл тузларининг эритмаларини кўзга томизиш учун 0,25 ёки 0,5 % ли концентрацияларда ва фоизли шаклда ёзилади.
    Мисол. Рух сульфатининг 0,25 % ли эритмасидан 10 мл ига кўз- га томизиш учун рецепт ёзилсин. 2-3 томчидан кўзга томизиш учун тавсия қилинсин.
    Rp.: Solutionis Zinci sulfatis 0,25 % – 10 ml

    D.S. Ҳар бир кўзга 2-3 томчидан томизиш учун
    Бурунга ва қулоққа томизиладиган томчилар учун рецепт ҳам кўз томчилари билан деярлик бир хил ёзилади. Бунда қулоққа 2-3 томчидан, бурунга эса 3-4 томчидан томизиш тавсия қилинади.
    Мисоллар:

    1. 2 % эфедрин гидрохлориди эритмасидан бурунга томизиш учун 10 мл ига рецепт ёзилсин ва бурунга 3-4 томчидан томизил- син.

    Rp.: Solutionis Ephedrini hydrochloridi 2 % – 10 ml

    D.S. 3-4 томчидан бурунга томизилсин
    2. 20 мл водород пероксиди суюлтирилган эритмасидан қулоқ- қа томизиш учун рецепт ёзилсин ва 2-3 томчидан қулоққа томизил- син.

    Rp.: Solutionis Hydrogenii peroxydi dilutae 20 ml

    D.S. 2-3 томчидан қулоққа томизилсин
    Доривор ҳўқналар (клизмалар)

    Доривор ҳўқналар умумий ва маҳаллий таъсир кўрсатиш учун қўлланилади. Улар тўғри ичак шиллиқ пардаси касалликларида, тўғри ичак атрофидаги инфильтратларда, йўғон ичак пастки қисми шиллиқ пардаси зарарланганда ишлатилади. Ичак, жигар касаллик- ларида доривор ҳўқналар қўйиш катта аҳамиятга эга, чунки бунда доривор моддалар жигарни четлаб ўтиб, пастки ковак вена орқали бутун организмга умумий таъсир кўрсатади. Доривор ҳўқналар ҳа- миша тозаловчи ҳўқналардан кейин қўйилади! Доривор ҳўқналар рецептда фақат кенгайтирилган шаклда ёзилади. Битта доривор ҳўқна учун 50 мл дан 100 мл гача эритма ишлатилади.
    Мисол. td=1,0 г бўлган хлоралгидратга 1 та ҳўқна учун рецепт ёзинг.

    Rp.: Chlorali hydrati 1,0

    Mucilaginis Amyli

    Aquae destillatae āā 25 ml

    M.D.S. Уйқудан 20 дақиқа олдин тўғри ичакка аста-се-кинлик билан юборилсин

    3-МАВЗУ БЎЙИЧА ТАЛАБАЛАРНИНГ МУСТАҚИЛ ТАЙЁРЛАНИШЛАРИ УЧУН ТОПШИРИҚЛАР
    I. Қуйидагиларга рецепт ёзинг:

    1. Пилокарпин гидрохлориди (Pilocarpini hydrochloridum) эрит- масига (td=5 мг), кўзга томизиш учун.

    2. Фосфаколнинг (Phosphacolum) 0,02 % ли 10 мл эритмасига, 1-2 томчидан кўзга томизиш учун.

    3. 1:5000 концентрациядаги фурацилин (Furacilinum) эритмаси- дан 200 мл га, кўзни ювиш учун.

    4. Пилокарпин гидрохлоридининг (Pilocarpini hydrochloridum) 1% 5 мл эритмасига, 2-3 томчидан кўзга томизиш учун.

    5. Водород пероксидининг суюлтирилган эритмаси (Solutio Hydrogenii peroxydi dilutae) га, томоқни чайиш учун.

    6. td=5 мг бўлган эзерин салицилати (Eserini salicylas) га, кўзга томизиш учун.

    7. 1:1000 концентрациядаги диоцид (Diocidum) эритмасидан 500 мл га, асбобларни стериллаш учун.

    8. td=25 смг бўлган прозерин (Proserinum) эритмасидан 5 мл га, 2-3 томчидан кўзга томизиш учун.

    9. td = 5 дмг бўлган физостигмин салицилати (Physostigmini salicylas) га, кўзга томизиш учун.

    10. td=5 дмг бўлган атропин сульфат (Atropini sulfas) эритма- сига, кўзга томизиш учун.

    11. td=5 мг бўлган пилокарпин гидрохлориди (Pilocarpini hyd-

    rochloridum) эритмасига, кўзга томизиш учун.

    12. Рух сульфати (Zinci sulfas) нинг 0,25 % ли эримтасига, 2-3 томчидан кўзга томизиш учун.

    13. Фосфакол (Phosphacolum) нинг 0,01 % ли эритмасидан 10 мл ига, кўзга томизиш учун.

    14. Нафтизин (Naphthyzinum) нинг 0,05 % ли эритмасидан 10 мл ига, бурунга томизиш учун.

    15. Преднизолон (Prednisolonum) нинг 0,3 % ли эритмасидан 5 мл ига, кўзга томизиш учун.

    16. td=0,3 г бўлган эуфиллин (Euphyllinum) эритмасини крах-мал шилимшиғи билан бирга 3 марта ҳўқна қилиш учун.

    17. td=0,02 г бўлган папаверин гидрохлориди (Papaverinum hyd- rochloridum) эритмасини крахмал шилимшиғи билан бирга 1 марта ҳўқна қилиш учун.

    II. Сиртга ишлатиладиган эритмалар. Доривор ҳўқналармавзуси бўйича ўз-ўзини назорат қилиш машқлари (ҳар битта ми-сол учун битта тўғри рецепт берилган бўлиб, дастлаб уни топиш лозим, кейин эса қолган рецептлардаги хатоликлар аниқланади):
    I. 1:1500 концентрациядаги фурацилин эритмасини 200 мл дан кўзни ювиш учун, 10 мартага етадиган қилиб рецепт ёзинг.
    №1.

    Rp.: Solutio Furacilini 1:1500 – 2000 ml

    D.S. Кўзни 200 мл дан 10 марта ювиш учун
    №2.

    Rp.: Solutionis Furacilini 0,87% – 150 ml

    D.S. 1 ош қошиқ эритмани 1 стакан сувда суюлтириб, кўз-ни ювиш учун
    №3.

    Rp.: Furacilini 1:1500

    Aquae destillatae 200 ml

    M.f. solutio

    D.S. 200 мл дан кўзни ювиш учун
    II. 1:2000 концентрациядаги этакридин лактат эритмасидан 400 мл ига яраларни ювиш учун рецепт ёзинг.
    №1.

    Rp.: Aethacridini lactatis 1:2000 – 400 ml

    D.S. Яраларни ювиш учун
    №2.

    Rp.: Aethacridini lactatis 1:2000

    Aquae destillatae 400 ml

    M.D.S. Яраларни ювиш учун
    №3.

    Rp.: Solutionis Aethacridini lactatis 1:2000 – 400 ml

    D.S. Яраларни ювиш учун
    №4.

    Rp.: Solutionis Aethacridini lactatis 1:2000 – 400 ml

    M.D.S. Яраларни ювиш учун
    III. Ацеклидиннинг 5% ли эритмасидан 10 мл ига кўзга томизиш учун рецепт ёзинг.
    №1.

    Rp.: Solutionis Aceclidini 5 % – 10 ml

    D.S. Кўзга 2-3 томчидан кунига 3-4 маҳал томизиш учун
    №2.

    Rp.: Aceclidini 5 % – 10 ml

    D.S. Кўзга 2-3 томчидан кунига 3-4 маҳал томизиш учун
    №3.

    Rp.: Solutionis Aceclidini 10 ml

    D.S. Кўзга 2-3 томчидан кунига 3-4 маҳал томизиш учун
    №4.

    Rp.: Solutionis Aceclidini 5 % – 10 ml

    М.D.S. Кўзга 2-3 томчидан кунига 3-4 маҳал томизиш учун
    IV. Кумуш нитратининг 2 % ли эритмасидан 5 мл ига янги туғилган чақалоқлар кўзига томизиш учун рецепт ёзинг.
    №1.

    Rp.: Solutionis Argenti nitratis 2 % – 5 ml

    M.D.S. Янги туғилган чақалоқлар кўзига 1-2 томчидан то- мизиш учун
    №2.

    Rp.: Argenti nitratis 2 % – 5 ml

    D.S. Янги туғилган чақалоқлар кўзига 1-2 томчидан томи-зиш учун
    №3.

    Rp.: Solutionis Argentum nitras 2 % – 5 ml

    D.S. Янги туғилган чақалоқлар кўзига 1-2 томчидан томи-зиш учун
    №4.

    Rp.: Solutionis Argenti nitratis 2 % – 5 ml

    D.S. Янги туғилган чақалоқлар кўзига 1-2 томчидан томи-зиш учун
    V. Эфедрин гидрохлоридининг 3 % ли эритмасидан 10 мл ига бурунга томизиш учун рецепт ёзинг.
    №1.

    Rp.: Solutionis Ephedrini hydrochloridi 3 % – 10 ml

    D.S. Бурунга 3-4 томчидан томизиш учун
    №2.

    Rp.: Solutio Ephedrini hydrochloridi 3 % – 10 ml

    D.S. Бурунга 3-4 томчидан томизиш учун
    №3.

    Rp.: Solutionis Ephedrini hydrochloridi 3 % – 10 ml

    М.D.S. Бурунга 3-4 томчидан томизиш учун
    №4.

    Rp.: Solutiones Ephedrinum hydrochloridum 3 % – 10 ml

    D.S. Бурунга 3-4 томчидан томизиш учун
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

    перейти в каталог файлов


  • связь с админом