Главная страница
qrcode

Умумий рецептура асослари


НазваниеУмумий рецептура асослари
Дата10.02.2020
Размер1,43 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файлаУмумий рецептура асослари.doc
ТипДокументы
#158576
страница7 из 11
Каталог
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

VI. td=250000ТБ бўлган нистатинни тўғри ичак орқали крахмал шилимшиғи билан бирга ҳўқна шаклида 1 марта киритиш учун рецепт ёзинг.
№1.

Rp.: Nystatini 250000 ТБ

Mucilaginis Amyli

Aquae destillatae āā 25 ml

M.D.S. Тўғри ичак орқали аста-секинлик билан киритиш учун, тозаловчи ҳўқнадан кейин
№2.

Rp.: Nystatini 250000 ТБ

Mucilagо Amyli 25 ml

Aquae destillatae ad 50 ml

M.D.S. Тўғри ичак орқали аста-секинлик билан киритиш учун, тозаловчи ҳўқнадан кейин
№3.

Rp.: Nystatini 250000 ТБ

Mucilaginis Amyli 50 ml

Aquae destillatae ad 100 ml

M.D.S. Тўғри ичак орқали аста-секинлик билан киритиш учун, тозаловчи ҳўқнадан кейин
№4.

Rp.: Nystatini 250000 ТБ

Mucilaginis Amyli

Aquae destillatae āā 25 ml

M.f. mixtura

D.S. Тўғри ичак орқали аста-секинлик билан киритиш учун, тозаловчи ҳўқнадан кейин
III. Тест топшириқлари:
Бир марта компресс қилиш учун қанча миқдордаги эритма сарфланади?
100-200 мл
  • 500-1000 мл
  • 5-10 мл
  • 50-100 мл
  • 200-300 мл
    Кўзга томизиш учун мўлжалланган эритмалар қандай миқ- дорда тайёрланади?
    5-10 мл
  • 200-300 мл
  • 50-100 мл
  • 500-1000 мл
  • 100-200 мл
    Оғир металл тузлари эритмаларини кўзга томизиш учун қайси шаклда ёзилади?
    фақат фоизли шаклда
  • фақат кенгайтирилган шаклда
  • фақат қисқартирилган шаклда
  • фақат официнал шаклда
  • уч хил шаклда
    Бир марта ишлатишга мўлжалланган доривор ҳўқнанинг миқдори қуйидагича:
    50-100 мл
  • 100-200 мл
  • 500-1000 мл
  • 200-300 мл
  • 5-10 мл
    Доривор ҳўқналар рецептда қуйидаги шаклда ёзилади:
    кенгайтирилган
  • қисқартирилган
  • фоизли
  • ярим қисқартирилган
  • официнал
    Бир марта ишлатишга 100-200 мл миқдорида дозаланади: 1) доривор ҳўқна 2) компресс учун 3) ювиш учун 4) сприн- цевание қилиш учун 5) чайиш учун
    2, 3, 5
  • 1, 2, 4
  • 2, 4, 5
  • 3, 4, 5
  • 1, 3, 4
    4-МАВЗУ – Инъекция учун ишлатиладиган дори шакллари
    Мавзуни изоҳлаш: Ҳар бир шифокор инъекция учун ишлати- ладиган дори шаклларига рецепт ёзишни билиши керак.

    Машғулот мақсади: Талабаларга инъекция учун ишлатилади- ган дори шаклларига рецепт ёзиш қоидаларини, шаклларини ва усулларини ўргатиш.
    Аниқ ўқув мақсадлари:

    1. Тери остига ва мушак орасига юбориш учун ишлатиладиган эритмаларга рецепт ёзиш қоидалари билан таништириш.

    2. Вена орқали юбориш учун ишлатиладиган эритмаларга ре- цепт ёзиш қоидалари билан таништириш.

    3. Инъекция учун ишлатиладиган сочмасимон моддаларга ре- цепт ёзиш қоидалари билан таништириш.

    4. Инъекция учун ишлатиладиган мойли эритмаларга рецепт ёзиш қоидалари билан таништириш.

    5. Инъекция учун ишлатиладиган суспензиялар, органопрепа- ратлар, официнал ва новогален препаратларга рецепт ёзиш қоида- лари билан таништириш.
    Мавзунинг асосий саволлари:

    1. Тери остига ва мушак орасига юбориш учун ишлатиладиган эритмалар. Уларнинг умумий тавсифланиши.

    2. Вена орқали юбориш учун ишлатиладиган эритмалар. Улар- нинг умумий тавсифланиши.

    3. Инъекция учун ишлатиладиган сочмасимон моддалар. Улар- нинг умумий тавсифланиши.

    4. Инъекция учун ишлатиладиган мойли эритмалар. Уларнинг умумий тавсифланиши.

    5. Инъекция учун ишлатиладиган суспензиялар, органопрепа- ратлар, официнал ва новогален препаратлар. Уларнинг умумий тавсифланиши.
    Машғулот ўтказиш жойи – Кафедранинг ўқув хоналари.

    Машғулотнинг режаси ва ташкилий тузилиши

    (90 дақиқалик машғулот)

    1. Уй вазифаларини текшириш ва талабаларнинг саволларига жавоб бериш – 10 дақиқа.

    2. Илгари ўтилган машғулотлардан қисқача сўраш – 15 дақиқа.

    3. Тери остига ва мушак орасига юбориш учун ишлатиладиган эритмаларга рецепт ёзиш қоидаларини тушунтириш – 15 дақиқа.

    4. Вена орқали юбориш учун ишлатиладиган эритмаларга ре- цепт ёзиш қоидаларини тушунтириш – 10 дақиқа.

    5. Инъекция учун ишлатиладиган сочмасимон моддаларга ре- цепт ёзиш

    қоидаларини тушунтириш – 10 дақиқа.

    6. Инъекция учун ишлатиладиган мойли эритмаларга рецепт ёзиш қоидаларини тушунтириш – 10 дақиқа.

    7. Инъекция учун ишлатиладиган суспензиялар, органопрепа- ратлар, официнал ва новогален препаратларга рецепт ёзиш қоида- ларини тушунтириш – 15 дақиқа.

    8. Уйга вазифа бериш – 5 дақиқа.
    Мавзунинг мазмуни

    Инъекция учун ишлатиладиган дори шакллари

    Иъекция учун ишлатиладиган дори шаклларига сувли ва ёғли эритмалар, суспензиялар, эмульсиялар ҳамда стерилланган поро- шок (сочма ёки кукун) ва таблеткалар киради. Порошок ва таблет- калар ишлатилишидан бевосита олдин стерил эритувчиларда эри- тиб олинади. Улар асосан тери остига, мушак орасига, вена ва арте- риалар орқали юборилади. Эритувчи сифатида инъекция учун сув (Aqua pro injectionibus), шафтоли ва бодом ёғи (Oleum Persicorum, Oleum Amygdalarum), айрим ҳолларда 33 % гача суюлтирилган этил спирти (spiritus Ethylicus) қўлланилади.

    Инъекциянинг афзалликлари:

    1) тез таъсир қилади, чунки дори тери остига ва мушак орасига юборилганда тез сўрилади, вена ва артерия орқали юборилганда эса дори модданинг ҳаммаси бирданига қонга тушади;

    2) дори моддалар ошқозон-ичак йўлини ва жигарни четлаб ўтади (у ердаги ферментлар дориларнинг фаоллигини сусайтирувчи хоссага эга);

    3) дори моддалари аниқ дозаланади.

    Инъекция учун ишлатиладиган эритмаларга қўйиладиган асосий талаблар:

    1) стерил бўлиши керак;

    2) тоза бўлиши (механик аралашмалар бўлмаслиги) керак;

    3) чўкма ҳосил қилмаслиги керак;

    4) пирогенлик хоссалари (тана ҳароратини ошириш хусусияти) бўлмаслиги керак (апироген);

    5) айрим ҳолларда (алоҳида ҳолларда) изотоник бўлиши керак.

    Инъекция учун ишлатиладиган дори шаклларига рецепт ёзиш қонун-қоидалари:

    Тери остига юбориш учун дори моддасининг бир марталик до- заси 1-2 мл, мушак орасига юбориш учун 1-10 мл, вена орқали юбо- риш учун эса 1 мл дан 200-500 мл гача эритувчида эритилади. Тери остига ва мушак орасига юборишга мўлжалларган эритмалар одат- да тақсимланган (ампулаларда) ва тақсимланмаган (флаконларда) усулларда ёзиб берилиши мумкин. Рецепт 3 хил шаклда ёзилади: кенгайтирилган, қисқартирилган ва фоизли.

    Мисол. td=0,001 г бўлган атропин сульфатини дозаларга тақ- симланмаган ва тақсимланган усулларнинг ҳамма шаклларда 1 мл дан тери остига юбориш учун 5 та инъекцияга ёзиб беринг.

    Ҳисоблаш:

    1) атропин сульфати 0,001х 5 марта = 0,005 г.

    2) сув 1 мл х 5 марта = 5 мл

    I. Тақсимланмаган (дозаларга бўлинмаган) усул:

    1. Кенгайтирилган шакл:

    Rp.: Atropini sulfatis 0,005

    Aquae destillatae 5 ml

    M.f. solutio

    Sterilis!

    D.S. 1 мл дан тери остига юбориш учун

    2. Қисқартирилган шакл:

    Rp.: Solutionis Atropini sulfatis 0,005 – 5 ml

    Sterilis!

    D.S. 1 мл дан тери остига юбориш учун

    3. Фоизли (%) шакл:

    Rp.: Solutionis Atropini sulfatis 0,1% – 5 ml

    Sterilis!

    D.S. 1 мл дан тери остига юбориш учун

    II. Тақсимланган (дозаларга бўлинган) усул:

    1. Кенгайтирилган шакл:

    Rp.: Atropini sulfatis 0,001

    Aquae destillatae 1 ml

    D.t.d.N. 5 in ampullis

    S. 1 мл дан тери остига юбориш учун
    Изоҳ: Бу кўринишда ёзилган рецептда стериллашга кўрсатма берилмай- ди, чунки ампулалар ичидаги дорилар стерил бўлади (ампулалаш стерил ша- роитларда олиб борилади).
    2. Қисқартирилган шакл:

    Rp.: Solutionis Atropini sulfatis 0,001 – 1 ml

    D.t.d.N. 5 in ampullis

    S 1 мл дан тери остига юбориш учун
    3. Фоизли (%) шакл:

    Rp.: Solutionis Atropini sulfatis 0,1% – 1 ml

    D.t.d.N. 5 in ampullis

    S. 1 мл дан тери остига юбориш учун
    Вена орқали юборишга мўлжалланган эритмалар фақат фоизли шаклда ёзилади: агар препарат флаконларда бўлса, у ҳолда тақсим- ланмаган усулнинг фоизли шаклида, агар ампулаларда бўлса, у ҳолда тақсимланган усулнинг фоизли шаклида.
    Мисоллар.

    1. 40 % ли глюкоза эритмасининг 10 мл лик 10 та ампуласига рецепт ёзиб беринг.

    Rp.: Solutionis Glucosi 40 % – 10 ml

    D.t.d.N. 10 in ampullis

    S. 10 мл дан вена орқали аста-секинлик билан юборилсин

    2. Натрий хлоридининг 200 мл 0,9 % ли изотоник эритмасига вена орқали томчилатиб юбориш учун рецепт ёзиб берилсин.

    Rp.: Solutionis Natrii chloridi 0,9 % – 200 ml

    Sterilis!

    D.S. Вена орқали томчилатиб юбориш учун
    Инъекция учун ишлатиладиган мойли эритмаларга рецепт фа- қат тақсимланган усулнинг қисқартирилган ва фоизли шаклларида ёзилади.
    Мисол: td=0,2 г бўлган камфоранинг мойли эритмасини тери остига 1 мл дан юбориш учун 10 та инъекцияга рецепт ёзиб берилсин.

    Rp.: Solutionis Camphorae oleosae 0,2 – 1 ml

    D.t.d.N. 10 in ampullis

    S. Ампула ичидаги препаратнибевосита ишлатишдан олдин тана ҳароратигача илитиб, 1 мл дан тери ос- тига юборишга

    Rp.: Solutionis Camphorae oleosae 20 % – 1 ml

    D.t.d.N. 10 in ampullis

    S. Ампула ичидаги препаратни бевосита ишлатишдан олдин тана ҳароратигача илитиб, 1 мл дан тери ос- тига юборишга
    Ампула ёки флаконларда чиқариладиган сочмасимон дори мод- даларга рецепт ёзилганда, уларни эритиш тўғрисидаги кўрсатма сигнатурада берилади ва бир вақтнинг ўзида эритувчига ҳам алоҳи- да рецепт ёзилади.
    Мисоллар.

    1. td = 0,05 г бўлган кокарбоксилазанинг 10 та ампуласига ре- цепт ёзиб берилсин ва 0,05 г дан мушак орасига юбориш белгилан- син. Ишлатилишидан бевосита олдин ампула ичидаги доривор мод- да 2 мл инъекция учун сувда эритилсин.
    Rp.: Cocarboxylasi 0,05

    D.t.d.N. 10 in ampullis

    S. Ампула ичидаги сочмани 2 мл инъекция учун сувда эритиб, кунига бир маҳал м/о юборилсин

    #

    Rp.: Aquae pro injectionibus 2 ml

    D.t.d.N. 10 in ampullis

    S. Кокарбоксилазани эритиш учун
    2. td = 500000 ТБ бўлган бензилпенициллиннинг натрийли ту- зидан 10 та флаконга рецепт ёзиб берилсин ва кунига 4 маҳал му- шак орасига юбориш учун тавсия қилинсин. Бевосита ишлатишдан олдин 1 та флакон ичидаги препаратни 5 мл 0,5 % ли новокаин эритмасида эритилсин.

    Rp.: Benzylpenicillini-natrii 500000 ТБ

    D.t.d.N. 10

    S. Битта флакон ичидаги препарат 5 мл 0,5 % ли ново- каин эритмасида эритилиб, 500000 ТБ дан кунига 4 маҳал мушак орасига юборилсин. Синамадан сўнг!

    #

    Rp.: Solutionis Novocaini 0,5 % – 5 ml

    D.t.d.N. 10 in ampullis

    S. Бензилпенициллинни эритиш учун
    Инъекция қилиш учун ишлатиладиган мойли суспензиялар асептик шароитларда тайёрланади ва флаконларда чиқарилади. Уларни ишлатишдан олдин тана ҳароратигача илитиб ва чайқатиб олиш керак. Дори моддасининг керакли миқдорини бевосита ишла- тишдан олдин асептик шароитда флакондан олиб парентерал йўл билан организмга юборилади.
    Мисол: 100 мл бийохинол суспензиясига рецепт ёзиб берилсин ва 3 мл дан 3 кунда 1 марта мускул орасига юбориш буюрилсин.

    Rp.: Biiochinoli 100 ml

    D.S. 3 мл дан 3 кунда 1 марта мушак орасига юборилсин. Ишлатишдан олдин тана ҳароратигача илитилсин ва чайқатилсин!
    Инъекция учун ишлатиладиган официнал эритмалар, новогален препаратлар ва органопрепаратлар ампулаларда чиқарилади ва ре- цептда Rp.: дан кейин препаратнинг фақат номи ва миқдори кўрса- тилади.
    Мисоллар.

    1. Официнал препаратлар:

    Кордиаминнинг 1 мл лик 10 та ампуласига рецепт ёзиб берил- син ва 1 мл дан тери остига юбориш буюрилсин.

    Rp.: Cordiamini 1 ml

    D.t.d.N. 10 in ampullis

    S. 1 мл дан тери остига юборилсин.

    2. Новогален препаратлар:

    Ичида 1 мл дигален-нео бўлган 10 та ампулага рецепт ёзиб бе- рилсин ва 1 мл дан тери остига юбориш белгилансин.

    Rp.: Digalen-neo 1 ml

    D.t.d.N. 10 in ampullis

    S. 1 мл дан кунига 1 маҳал тери остига юборилсин.

    3. Органопрепаратлар:

    Ичида 1 мл (5 ТБ) дан питуитрин бўлган 10 та ампулага рецепт ёзиб берилсин ва 1 мл дан тери остига юбориш тавсия қилинсин.

    Rp.: Pituitrini 1 ml (5 ТБ)

    D.t.d.N. 10 in ampullis

    S. 1 мл дан тери остига юборилсин.

    4-МАВЗУ БЎЙИЧА ТАЛАБАЛАРНИНГ МУСТАҚИЛ ТАЙЁРЛАНИШЛАРИ УЧУН ТОПШИРИҚЛАР
    I. Қуйидагиларга рецепт ёзинг:

    1. td=1 мг бўлган атропин сульфат (Atropini sulfas) эритмасига, 10 та инъекцияга, 1 мл дан тери остига юбориш учун.

    2. md=5 сг бўлган аминазин (Aminazinum) эритмасига, 10 та инъекцияга, 1 мл дан тери остига юбориш учун.

    3. Камфоранинг (Camphora) 20 % ли мойли эритмасига, 10 та ампула 2 мл дан тери остига юбориш учун.

    4. td=2 мг бўлган ацеклидин (Aceclidinum) эритмасига, 10 та инъекцияга, 1 мл дан тери остига юбориш учун.

    5. Эфедрин гидрохлоридининг (Ephedrini hydrochloridum) (td = 5 сг) 5 та инъекцияга мўлжалланган эритмасига, 1 мл дан тери остига юбориш учун.

    6. Коргликон (Corglyconum) нинг 0,06% ли эритмасига, 10 та инъекцияга, 1 мл препаратни 20 мл 40% ли глюкоза эритмасида суюлтириб, в/о киритиш учун.

    7. Кальций хлориди (Calcii chloridum) нинг 10% ли эритмасига, 10 та инъекцияга, 10 мл дан в/о киритиш учун.

    8. td=5 мг бўлган винбластин (Vinblastinum) нинг 10 та ампула-

    сига, ҳафтасига 1 маҳал ишлатишдан олдин натрий хлоридининг изотоник эритмасидан 5 мл ида эритиб, в/о секин-аста киритиш учун.

    9. td=2 дг бўлган циклофосфан (Cyclophosphanum) нинг 24 та ампуласига, ишлатишдан олдин 10 мл инъекция учун сувда эритиб, кунига 1 маҳал в/о киритиш учун.

    10. td = 5 дг бўлган анальгин (Analginum) эритмасига, 10 та инъекцияга мўлжаллаб, 1 мл дан тери остига юбориш учун.

    11. td=2 дг бўлган камфора (Camphora) нинг мойли эритмасига, 10 та инъекцияга, 1 мл дан тери остига юбориш учун.

    12. td=1 сг бўлган дибазол (Dibazolum) эритмасига, 10 та инъек- цияга, 2 мл дан тери остига юбориш учун.

    13. td=5 сг бўлган эфедрин гидрохлориди (Ephedrini hydrochloridum) эритмасига, 10 та инъекцияга, 1 мл дан тери остига юбориш учун.

    14. td=2 сг бўлган папаверин гидрохлориди (Papaverini hydrochloridum) эритмасига, 10 та инъекцияга, 1 мл дан тери остига юбориш учун.

    15. td=2 дг бўлган кофеин натрий-бензоати (Coffeini natrio-ben- zoas) эритмасига, 10 та инъекцияга, 1 мл дан тери остига юбориш учун.

    16. td=5 мг бўлган новокаин (Novocainum) эритмасига, 10 та инъекцияга, 1 мл дан тери остига юбориш учун.

    17. td = 1 мг бўлган адреналин гидрохлориди (Adrenalini hyd- rochloridum) эритмасига, 10 та инъекцияга, 1мл дан тери остига юбориш учун.

    18. td=1 дг бўлган кофеин натрий-бензоати (Coffeini natrio-ben- zoas) эритмасига, 5 та инъекцияга, 1 мл дан тери остига юбориш учун.

    19. md=2 сг бўлган морфин гидрохлориди (Morphini hydrochloridum) эритмасига, 5 та инъекцияга, 1 мл дан тери остига юбориш учун.

    20. Димедрол (Dimedrolum) нинг 1 % ли эритмасига, 10 та инъ- екцияга 1 мл дан тери остига юбориш учун.

    21. Ретаболил (Retabolilum) нинг 5 % ли мойли эритмасига, 5 та инъекцияга, 1 мл дан м/о киритиш учун.

    22. td=1500000 ТБ бўлган бициллин-5 (Bicillinum-5) нинг 3 та

    флаконига, ишлатишдан олдин 10 мл 0,5 % ли новокаин эритмасида эритиб, м/о ҳар ойда 1 марта киритиш учун.

    II. Қуйидаги масалаларни ечинг:

    1. 1 мл эритмада 2 дг кофеин бор. Бу эритма неча % ли?

    2. 40 % ли глюкоза эритмасининг 20 мл ида қанча препарат бор?

    3. 0,05 % ли эритманинг 2 мл ида қанча строфантин бор?

    4. 0,25 % ли новокаин эритмасидан 5 мл тайёрлаш учун қанча препарат керак?

    5. 5 % ли эфедрин эритмасининг 4 мл ида қанча препарат бор?

    6. Морфиннинг 1 % ли эритмасининг 1 мл да қанча препарат бор?

    7. Аминазиннинг 2,5 % ли эритмасининг 5 мл ида қанча пре- парат бор?

    8. Дибазолнинг 0,5 % ли эритмасидан 5 мл ини тайёрлаш учун қанча препарат олиш лозим?

    III. Инъекция учун ишлатиладиган дори шаклларимавзуси бўйича ўз-ўзини назорат қилиш машқлари (ҳар битта мисол учун битта тўғри рецепт берилган бўлиб, дастлаб уни топиш лозим, кейин эса қолган рецептлардаги хатоликлар аниқланади):
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

    перейти в каталог файлов


  • связь с админом