Главная страница
qrcode

Умумий рецептура асослари


НазваниеУмумий рецептура асослари
Дата10.02.2020
Размер1,43 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файлаУмумий рецептура асослари.doc
ТипДокументы
#158576
страница8 из 11
Каталог
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

I. Промедолнинг 2% ли эритмасини 1 мл лик ампулаларда, 1 мл дан т/о киритиш учун рецепт ёзинг.
№1.

Rp.: Solutionis Promedoli 2 % – 1 ml

D.t.d.N. 6 in ampullis

S. 1 мл дан т/о киритиш учун
№2.

Rp.: Solutio Promedolum 2 % – 1 ml

D.t.d.N. 6 in ampull.

S. 1 мл дан т/о киритиш учун
№3.

Rp.: Promedoli 1 ml

D.t.d.N. 6 in ampullis

S. 1 мл дан т/о киритиш учун
№4.

Rp.: Solutionis Promedoli oleosae 2 % – 1 ml

D.t.d.N. 6 in ampullis

S. 1 мл дан т/о киритиш учун
II. Циклофосфаннинг 0,2 г қуруқ препарат сақловчи 10 та ампуласига рецепт ёзинг. Ишлатишдан олдин натрий хлориди- нинг 0,9 % ли эритмасидан 10 мл ида эритиб, в/о аста-секинлик билан киритишга.
№1.

Rp.: Cyclophosphani 0,2

Sterilis!

D.t.d.N. 6 in ampullis

S. Ампула ичидаги препаратни бевосита ишлатишдан ол- дин натрий хлоридининг 0,9 % ли эритмасидан 10 мл ида эритиб, в/о аста-секинлик билан киритишга
№2.

Rp.: Cyclophosphani 0,2

et Solutionis Natrii chloridi 0,9 % – 10 ml

D.t.d.N. 6 in ampullis

S. В/о аста-секинлик билан киритишга
№3.

Rp.: Cyclophosphani 0,2

D.t.d.N. 6 in ampullis

S. Ампула ичидаги препаратни бевосита ишлатишдан ол- дин натрий хлоридининг 0,9 % ли эритмасидан 10 мл ида эритиб, в/о аста-секинлик билан киритишга

#

Rp.: Solutionis Natrii chloridi 0,9 % – 10 ml

D.t.d.N. 6 in ampullis

S. Циклофосфанни эритиш учун

III. Токоферол ацетатининг 30 % ли мойли эритмасидан 1 мл лик 10 та ампуласига рецепт ёзинг. 1 мл дан м/о киритиш учун.
№1.

Rp.: Solutionis Tocopheroli acetatis 30 % – 1 ml

D.t.d.N. 10 in ampullis

S. 1 мл дан м/о киритиш учун
№2.

Rp.: Solutionis Tocopheroli acetatis oleosae 30 % – 1 ml

D.t.d.N. 10 in ampullis

S. 1 мл дан м/о киритиш учун, ишлатишдан олдин ампула ичидаги препаратни тана ҳароратигача қиздирилсин
№3.

Rp.: Solutionis Tocopheroli acetatis oleosae 30 % – 1 ml

Sterilis!

D.t.d.N. 10 in ampullis

S. 1 мл дан м/о киритиш учун, ишлатишдан олдин ампула ичидаги препаратни тана ҳароратигача қиздирилсин
№4.

Rp.: Tocopheroli acetatis oleosae 30 % – 1 ml

D.t.d.N. 10 in ampullis

S. 1 мл дан м/о киритиш учун, ишлатишдан олдин ампула ичидаги препаратни тана ҳароратигача қиздирилсин
IV. Цититоннинг 1 мл лик 10 та ампуласига рецепт ёзинг, 1 мл дан в/о киритиш учун
№1.

Rp.: Solutionis Cytitoni 1 ml

D.t.d.N. 10 in ampullis

S. 1 мл дан в/о аста-секинлик билан киритиш учун
№2.

Rp.: Cytitoni 1 ml

D.t.d.N. 10 in ampullis

S. 1 мл дан в/о аста-секинлик билан киритиш учун

№3.

Rp.: Cytitoni 1 ml

D.t.d.N. 10

S. 1 мл дан в/о аста-секинлик билан киритиш учун
V. Таркибида 0,08 г қуруқ модда сақловчи гентамицин сульфатининг 12 та флаконига рецепт ёзинг. Ишлатишдан олдин 10 мл 0,5 % ли новокаин эритмасида эритиб, м/о кири- тиш учун, синамадан сўнг!
№1.

Rp.: Gentamycini sulfatis 0,08

D.t.d.N. 12

S. Флакон ичидаги препаратни бевосита ишлатишдан ол- дин новокаиннинг 0,5 % ли эритмасидан 10 мл ида эри-тиб, м/о аста-секинлик билан киритиш учун, синамадан сўнг!

#

Rp.: Solutionis Novocaini 0,5 % – 10 ml

D.t.d.N. 12 in ampullis

S. Гентамицинни эритиш учун
№2.

Rp.: Gentamycini sulfatis 0,08

D.t.d.N. 12 in flaconis

S. Флакон ичидаги препаратни бевосита ишлатишдан ол- дин новокаиннинг 0,5 % ли эритмасидан 10 мл ида эри-тиб, м/о аста-секинлик билан киритиш учун, синамадан сўнг!

#

Rp.: Solutionis Novocaini 0,5 % – 10 ml

D.t.d.N. 12 in ampullis

S. Гентамицинни эритиш учун
№3.

Rp.: Gentamycini sulfatis 0,08

D.S. Флакон ичидаги препаратни новокаиннинг 0,5 % ли эритмасидан 10 мл ида эритиб, м/о аста-секинлик билан киритиш учун, синамадан сўнг!

#

Rp.: Solutionis Novocaini 0,5 % – 10 ml

D.S. Гентамицинни эритиш учун
VI. Эуфиллиннинг 2,4 % ли 10 мл лик ампулалардаги эрит- масига рецепт ёзинг, 6 марта 10 мл дан в/о киритиш учун.
№1.

Rp.: Euphyllini 2,4 % – 10 ml

D.t.d.N. 6 in ampullis

S. 10 мл дан в/о аста-секинлик билан киритиш учун
№2.

Rp.: Solutionis Euphyllini 2,4 % – 10 ml

D.t.d.N. 6

S. 10 мл дан в/о аста-секинлик билан киритиш учун
№3.

Rp.: Solutionis Euphyllini 2,4 % – 10 ml

Sterilis!

D.t.d.N. 6 in ampullis

S. 10 мл дан в/о аста-секинлик билан киритиш учун
№4.

Rp.: Solutionis Euphyllini 2,4 % – 10 ml

D.t.d.N. 6 in ampullis

S. 10 мл дан в/о аста-секинлик билан киритиш учун
IV. Тест топшириқлари:
Дорининг аниқ дозаланиши ва таъсир самарасининг тез юзага чиқиши қайси киритиш йўли учун хос:
инъекция қилиш
  • ичиш
  • тил остига қўйиш
  • тўғри ичакка юбориш
  • сиртга қўллаш
    Иъекция учун ишлатиладиган дориларга қўйиладиган асо- сий талаблар (нотўғрисини топинг):
    чўкма ҳосил қилиши керак
  • стерилланган бўлиши керак
  • механик аралашмалар бўлмаслиги керак
  • пирогенлик хоссаси бўлмаслиги керак
  • айрим ҳолларда изотоник бўлиши керак
    Вена орқали юборишга мўлжалланган эритмалар қайси шаклда ёзилади?
    фақат фоизли шаклда
  • фақат кенгайтирилган шаклда
  • фақат қисқартирилган шаклда
  • фақат официнал шаклда
  • уч хил шаклда
    Инъекция учун ишлатиладиган мойли эритмаларга рецепт қайси усулда ёзилади?
    тақсимланган усулнинг қисқартирилган ва фоизли шаклларида
  • тақсимланмаган усулнинг қисқартирилган ва фоизли шаклларида
  • тақсимланган усулнинг кенгайтирилган ва фоизли шаклларида
  • тақсимланмаган усулнинг кенгайтирилган ва фоизли шаклларида
  • тақсимланган ҳамда тақсимланмаган усулларнинг қис- қартирилган ва фоизли шаклларида
    Стерил суспензиялар организмга қуйидаги йўл билан кири- тилади:
    мушак орасига
  • тери остига
  • тери ичига
  • вена ичига
  • оғиз оркали
    5-МАВЗУ – Юмшоқ дори шакллари
    Мавзуни изоҳлаш: Ҳар бир шифокор юмшоқ дори шаклларига рецепт ёзишни билиши керак.

    Машғулот мақсади: Талабаларга юмшоқ дори шаклларига рецепт ёзиш қоидаларини, шаклларини ва усулларини ўргатиш.
    Аниқ ўқув мақсадлари:

    1. Талабаларни суртмаларга рецепт ёзиш қоидалари билан та- ништириш.

    2. Пасталарга рецепт ёзиш қоидалари билан таништириш.

    3. Линиментларга рецепт ёзиш қоидалари билан таништириш.

    4. Шамчаларга рецепт ёзиш тартиби билан таништириш.
    Мавзунинг асосий саволлари:

    1. Суртмалар. Уларнинг умумий тавсифланиши.

    2. Пасталар ва линиментлар. Уларнинг умумий тавсифланиши.

    3. Суртмаларнинг асослари: вазелин, ланолин, чўчқанинг тоза- ланган ёғи, ва бошқа индифферент ёғлар.

    4. Пасталарнинг асоси ва ишлатилиши, уларнинг суртмалардан фарқи. Индифферент сочмаларнинг пасталар тайёрлашда ишлати- лиши.

    5. Линиментларнинг суртмалардан фарқи, линиментлар учун асослар. Официнал линиментлар.

    6. Шамчалар (суппозиторийлар), уларнинг хиллари.
    Машғулот ўтказиш жойи – Кафедранинг ўқув хоналари.
    Машғулотнинг режаси ва ташкилий тузилиши

    (90 дақиқалик машғулот)

    1. Уй вазифаларини текшириш ва талабаларнинг саволларига жавоб бериш – 10 дақиқа.

    2. Илгари ўтилган машғулотлардан қисқача сўраш – 10 дақиқа.

    3. Суртмаларга рецепт ёзиш қоидаларини тушунтириш – 20 да- қиқа.

    4. Пасталарга рецепт ёзиш қоидаларини тушунтириш – 15 дақи- қа.

    5. Линиментларга рецепт ёзиш қоидаларини тушунтириш – 15

    дақиқа.

    6. Шамчаларга рецепт ёзиш қоидаларини тушунтириш – 15 да- қиқа.

    7. Уйга вазифа бериш – 5 дақиқа.
    Мавзунинг мазмуни

    Юмшоқ дори шакллари

    Суртма (мазь)Unguentum (қаратқич келишик бирлик сонда – unguenti, қисқартирилгани – ung.). Суртмалар юмшоқ дори шакли бўлиб, фақат тананинг сиртига қўллаш учун ишлатилади. Суртма- лар доривор моддаларга суртма асосларини қўшиш йўли билан олинади.

    Суртма асослари сифатида кўпинча қуйидаги моддалар ишла- тилади:

    1. Вазелин (Vaselinum) – нефтни қайта ишлаш маҳсулоти. Вазе- лин яхши сақланади, индифферент, сўрилмайди. Шунинг учун ма- ҳаллий таъсир кўрсатадиган суртмаларни тайёрлашда қўлланилади.

    2. Ланолин (Lanolinum) – тозаланган ёғсимон модда, қўйлар- нинг жунидан олинади. Яхши сўрилади ва сақланади, мутлақо ин- дифферент. Умумий таъсир кўрсатувчи суртмаларни тайёрлашда ишлатилади.

    3. Спермацет (Spermacetum) – китсимон ҳайвонлардан олина- диган ёғ, хоссаларига кўра ланолинга ўхшайди.

    4. Чўчқанинг тозаланган ёғи (Adeps suillus depuratus) – жуда ях- ши суртма асоси ҳисобланади, резорбтив таъсир қилувчи суртмалар тайёрлашда ишлатилади.

    Кўзга суртиш учун мўлжалланган суртмаларнинг умумий миқ- дори 5-15 грамм, қолган барча суртмалар эса 20 граммдан 100 граммгача бўлади. Уларга рецепт қисқартирилган ва кенгайтирил- ган шаклларда ёзилади. Рецептда суртмаларни кенгайтирилган кўринишда ёзилганда суртмаларнинг таркибига кирувчи ҳамма моддаларнинг номи ва миқдори ёзилади. Кейин уларни аралашти- риб, сурма ҳосил қилиш тўғрисидаги кўрсатма берилади, сўнгра D.S. ёзилади.
    Мисол. Таркибида 2,5 фоиз гидрокортизон сақлаган 20 грамм вазелинли суртмага рецепт ёзилсин. Терининг шикастланган жойи- га суртишга тавсия қилинсин.

    Ҳисоблаш: 100 г – 2,5 г

    20 г – х
    Rp.: Hydrocortisoni 0,5

    Vaselini ad 20,0

    M.f. unguentum

    D.S. Терининг шикастланган жойига суртиш учун
    Истисно: Агарда суртма таркибига битта доривор модда кирган бўлиб суртма асоси сифатида вазелин ишлатилган бўлса, у ҳолда рецепт фақат фо- изли шаклда ёзилади.
    Rp.: Unguenti Hydrocortisoni 2,5% – 20,0

    D.S. Терининг шикастланган жойига суртиш учун
    Официнал суртмалар фақат қисқартирилган шаклда ёзилади.
    Мисол. 40 грамм официнал рухли суртмага рецепт ёзилсин.
    Rp.: Unguenti Zinci 40,0

    D.S. Терининг жароҳатланган қисмига суртиш учун
    Махсус, коммерцион номга эга бўлган мураккаб таркибли суртмаларга ҳам официнал суртмалар сингари рецепт ёзилади.
    Мисол. 20 грамм «Эфкамон» суртмасига рецепт ёзилсин. Миальгияда терига суртиш учун.
    Rp.: Unguenti «Efcamonum» 20,0

    D.S. Терининг зарарланган жойига суртиш учун
    Паста – Pasta (қаратқич келишик бирлик сонда – pastae, қис- қартирилгани – past.) – қуюқ суртма ҳисобланиб, таркибида камида 25 фоиз (кўпи билан 60-65 фоизгача) сочмасимон моддалар (тальк, крахмал, рух оксиди) бўлади. Улар консистенциясига кўра хамирга яқин бўлади (номи ҳам шундан келиб чиққан – pastaхамир дега- ни). Пасталар тана ҳароратида тезда юмшаб кетадилар. Улар ад- собрция қилувчи, қуритувчи ва яллиғланишга қарши хоссаларга эга. Пасталарга рецепт фақат кенгайтирилган шаклда ёзилади.
    Мисол. Таркибида 5 % анестезин ва 25 % рух оксиди сақлаган 50 грамм пастага рецепт ёзилсин.
    Ҳисоблаш.

    1) анестезин

    100 г – 5 г

    50 г – х
    2) рух оксиди

    100г – 25 г

    50 г – х
    Rp.: Anaesthesini 2,5

    Zinci oxydi 12,5

    Vaselini ad 50,0

    M.f. pasta

    D.S. Терининг зарарланган қисмига суртиш учун
    Официнал пасталар қисқартирилган ҳолда ёзилади.
    Мисол: 40 грамм официнал рухли пастага рецепт ёзилсин.
    Rp.: Pastae Zinci 40,0

    D.S. Терининг зарарланган қисмига суртиш учун
    Линимент – Linimentum (қаратқич келишик бирлик сонда – linimenti, қисқартирилгани – lin.) – суюқ суртма. Линиментлар учун махсус асослар йўқ. Уларни тайёрлаш учун хоҳлаган суюқ мойлар (Oleum Gossypii – пахта ёғи, Oleum Helianthi – кунгабоқар мойи, Oleum Hyoscyami – мингдевона мойи ва б.) ишлатилади. Лини- ментлар рецептда асосан кенгайтирилган шаклда ёзилади.
    Мисол. Таркибида 5 % тозаланган терпентин мойи ва 15 % ме- тилсалицилат сақлаган 75 грамм линиментга рецепт ёзилсин.

    Ҳисоблаш:

    1) терпентин мойи 100 г – 5 г

    75 г – х
    2) метилсалицилат 100 г – 15 г

    75 г – х
    Rp.: Olei Terebinthinae rectificati 3,75

    Methylii salicylatis 11,25

    Olei Gossypii ad 75,0

    M.f. linimentum

    D.S. Жароҳатга суртиш учун
    Истисно: Агар линимент таркибига 1 та таъсир қилувчи модда кирса ва асос сифатида пахта мойи ишлатилса, у ҳолда рецепт фоизли шаклда ҳам ёзилади.
    Официнал линиментлар фақат қисқартирилган шаклда ёзилади (агарда препаратнинг бир нечта дозадаги турлари мавжуд бўлса, у ҳолда концентрациясини кўрсатган ҳолда ёзиш мумкин).
    Мисол. Синтомициннинг 5 % официнал линиментига рецепт ёзилсин.
    Rp.: Linimenti Synthomycini 5 % – 25,0

    D.S. Яраларга суртиш учун
    Шамча – Suppositorium (қаратқич келишик бирлик сонда – sup- positorii, қисқартирилгани – supp.) – бу уй ҳароратида қаттиқ ва тана ҳароратида эриб кетадиган, дозаларга бўлинган дори шакли- дир. Шамчаларнинг тўғри ичакка ва қинга қўйишга мўлжалланган турлари мавжуд. Асос сифатида кўпинча какао мойи – Oleum Ca- cao ишлатилади. Бундан ташқари, шамчалар ишлаб чиқаришда асос сифатида желатин-глицеринли (желатин, глицерин ва сувларнинг аралашмаси) ва совунли-глицеринли (тиббий совун ва глицерин- ларнинг қотишмаси) асослар ҳам қўлланилиши мумкин. Дори мод- далар шамча шаклида маҳаллий ва резорбтив (айрим ҳолларда тўғри ичакка ишлатиладиган шамчалар) таъсир кўрсатиш учун иш- латилади. Заҳарли ва кучли таъсир кўрсатувчи дори моддаларни шамча ҳолида ишлатилганда, уларнинг терапевтик дозасига катта аҳамият бериш керак.

    Тўғри ичак шамчалари конус ёки цилиндр шаклида бўлиб,

    оғирлиги 1 граммдан 4 граммгача бўлади. Максимал диаметри 1,5 см дан ошмаслиги керак. Агар рецептда тўғри ичак шамчасининг миқдори кўрсатилмаган бўлса, бундай ҳолларда у 3,0 г оғирликда тайёрланади. Педиатрия амалиётида қўл-ланилиши мўлжалланган шамчаларнинг миқдори 0,5 граммдан 1,5 граммгача бўлади. Қин шамчалари думалоқ ёки овал кўринишида бўлиб, оғирлиги 1,5 граммдан 6 граммгача бўлади. Агар рецептда қин шамчаларининг миқдори кўрсатилмаган бўлса, бундай ҳолларда у 4,0 г оғирликда тайёрланади. Рецептда магистрал, официнал ва махсус номли шам- чалар шаклида ёзилади.
    I. Магистрал шамчалар кенгайтирилган кўринишда, шамча асоси ва унинг тури кўрсатилган ҳолда ёзилади.
    Мисол: Терапевтик дозаси 0,05 г бўлган анестезиннинг тўғри ичак шамчасидан 10 тасига рецепт ёзилсин. 1 шамчадан кунига 2 маҳал тўғри ичакка қўйиш учун буюрилсин.
    Rp.: Anaesthesini 0,05

    Olei Cacao 3,0

    M.f. suppositorium rectale

    D.t.d.N. 10 in charta cerata

    S. Кунига 2 маҳал 1 шамчадан тўғри ичакка қўйиш учун
    II. Официнал шамчалар қисқартирилган шаклда ёзилади. Бунда рецепт «шамчасидан – свечу – Suppositorium» сўзи (чиқиш келиши- ги, бирлик сонда – в единственном числе винительного подежа) билан бошланади ва ундан кейин «билан – с – cum» боғловчиси ёзилиб, кейин препаратнинг номи (тушум келишиги бирлик сонда – в единственном числе творительного подежа) ёзилади ва кейин дозаси кўрсатилади.
    Мисол. Терапевтик дозаси 0,2 грамм бўлган ихтиолнинг 10 та официнал тўғри ичак шамчасига рецепт ёзиб берилсин. 1 та шамча- дан эрталаб ва кечқурун тўғри ичакка қўйиш учун буюрилсин.

    Rp.: Suppositorium cum Ichthyolo 0,2

    D.t.d.N. 10

    S. Эрталаб ва кечқурун 1 та шамчадан тўғри ичакка қўйиш учун
    III. Махсус (коммерцион) номга эга бўлган ва мураккаб тар- кибли шамчаларга рецепт ёзганда, «шамчаларидан – свеч – Suppo- sitoria» сўзи (чиқиш келишиги кўплик сонда – во множественном числе винительного подежа) билан бошланади ва ундан кейин пре- паратнинг номи (бош келишик бирлик сонда – в единственном чис- ле именительного подежа) қўштирноқ ичида ёзилади ва кейин унинг сони кўрсатилади.
    Мисол. 10 та «Бетиол» шамчасига рецепт ёзилсин ва кунига 2 маҳал 1 та шамчадан тўғри ичакка қўйиш учун буюрилсин.
    Rp.: Suppositoria «Bethiolum» N.10

    D.S. Кунига 2 маҳал 1 та шамчадан тўғри ичакка қўйиш учун


    5-МАВЗУ БЎЙИЧА ТАЛАБАЛАРНИНГ МУСТАҚИЛ ТАЙЁРЛАНИШЛАРИ УЧУН ТОПШИРИҚЛАР
    I. Қуйидагиларга рецепт ёзинг:

    1. Таркибида 5 % метилурацил (Methyluracilum) сақлаган 30 г суртмага.

    2. Таркибида 5 % этазол (Aethazolum) сақлаган 5 г суртмага.

    3. Таркибида 10 % танин (Tanninum) сақлаган 50 г суртмасига.

    4. Таркибида 1 % гидрокортизон ацетати (Hydrocortisoni acetas) бўлган 5 г суртмага.

    5. Таркибида 10 % резорцин (Resorcinum) бўлган 20 г суртмага.

    6. Таркибида 5 % кальций пантотенати (Calcii pantotenas) сақ- лаган 50 г суртмага.

    7. Таркибида 1 % пилокарпин гидрохлориди (Pilocarpini hyd- rochloridum) бўлган 15 г суртмага.

    8. Таркибида 1 % тетрациклин гидрохлориди (Tetracyclini hyd- rochloridum) бўлган 10 г суртмага.

    9. Таркибида 1 % салицилат кислотаси (Acidi salicylicum) бўл- ган 20 г суртмага.

    10. Таркибида 3 % салицилат кислотаси (Acidi salicylicum) бўл- ган 45 г суртмага.

    11. Таркибида 10 % ихтиол (Ichthyolum) сақлаган 40 г суртмага.

    12. Таркибида 0,5 % ментол (Mentholum) ва 5 % борат кислотаси (Acidi boricum) бўлган 50 г суртмага.

    13. Таркибида 10 % ксероформ (Xeroformium) бўлган 50 г сурт- мага.

    14. Таркибида 10 % стрептоцид (Streptocidum) бўлган 50 г суюқ суртмага.

    15. Таркибида 15 % стрептоцид (Streptocidum) сақлаган 20 г су- юқ суртмага.

    16. Таркибида 15 % метилсалицилат (Methylii salicylas) бўлган 45 г суюқ суртмага.

    17. Таркибида 10 % Терпентин мойи (Oleum Terebinthinae) бўл- ган 50г суюқ суртмага.

    18. Таркибида 5 % анестезин (Anaesthesinum) бўлган 50 г пас- тага.

    19. Таркибида 2 % салицилат кислотаси (Acidi salicylicum) ва 20 % рух оксиди (Zinci oxydum) бўлган 45 г пастага.

    20. Таркибида 20 % рух оксиди (Zinci oxydum) ва 2 % салици- лат кислотаси (Acidi salicylicum) бўлган 30 г пастага.

    21. Анестезин (Anaesthesinum) нинг (td=5 сг) 6 та қин шамчаси- га.

    22. Таркибида 1 сг дан омнопон (Omnoponum) бўлган 6 та тўғ- ри ичак шамчасига, 1 та шамчадан кунига 1 маҳал берилсин.

    23. Белладонна (Belladonna) экстрактининг (md=5 сг) 12 та тўғ- ри ичак шамчасига.

    24. Таркибида 0,05 г индометацин (Indometacinum) сақлаган 10 та официнал тўғри ичак шамчасига.

    25. “Анузол” (“Anusolum”) шамшаларидан 10 тасига. 1 та шамчадан кунига 2 маҳал тўғри ичакка қўйиш учун.

    26. Таркибида 1 дмг дигитоксин (Digitoxinum) бўлган 10 та тўғ- ри ичак шамчасига.

    27. Таркибида 2 дг теофиллин (Theophyllinum) бўлган 10 та официнал шамчага.

    28. Таркибида 2 дг дан фенобарбитал (Phenobarbitalum) бўлган 6 та тўғри ичак шамчасига.

    29. td=5 сг бўлган анестезин (Anaesthesinum) нинг 10 та тўғри ичак шамчасига.

    30. td=25 сг бўлган ихтиол (Ichthyolum) нинг 10 та қин шамча- сига.

    31. Таркибида 2 дг дерматол (Dermatolum) бўлган 10 та тўғри ичак шамчасига.

    32. Таркибида 2 дг ихтиол (Ichthyolum) бўлган 6 та қин шамча- сига.

    33. td=2 дг бўлган левомицетин (Laevomycetinum) нинг 10 та тўғри ичак шамчасига.

    II. Қуйидаги масалаларни ечинг:

    1. 3 % ли суртмадан 10 г тайёрлаш учун қанча тетрациклин олиш керак?

    2. 25 г 5 % ли суртма тайёрлаш учун қанча препарат олиш керак?

    3. 10 % ли рух оксиди суртмасидан 10 г тайёрлаш учун қанча препарат олиш керак?

    4. 1 % ли суртманинг 30 г ида қанча препарат бор?

    5. 45 г 3 % ли суртма тайёрлаш учун салицилат кислотадан қанча олиш керак?

    6. 5 % ли синтомициннинг суюқ суртмасидан 75 г тайёрлаш учун қанча препарат керак?
    III. Юмшоқ дори шакллари мавзуси бўйича ўз-ўзини назорат қилиш машқлари (ҳар битта мисол учун битта тўғри рецепт берилган бўлиб, дастлаб уни топиш лозим, кейин эса қолган рецептлардаги хатолик- лар аниқланади):
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

    перейти в каталог файлов


  • связь с админом