Главная страница
qrcode

Умумий рецептура асослари


НазваниеУмумий рецептура асослари
Дата10.02.2020
Размер1.43 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файлаУмумий рецептура асослари.doc
ТипДокументы
#158576
страница9 из 11
Каталог
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

I. Висмут асосли нитратининг 10 % ли суртмасига, терига суртиш учун рецепт ёзинг.
№1.

Rp.: Bismuthi subnitratis 10 % – 20,0

D.S. Терига суртиш учун
№2.

Rp.: Unguenti Bismuthi subnitratis 10 % – 20,0

D.S. Терига суртиш учун
№3.

Rp.: Unguentum Bismuthi subnitras 10 % – 20,0

D.S. Терига суртиш учун
№4.

Rp.: Bismuthi subnitratis 10 %

Vaselini ad 20,0

M.D.S. Терига суртиш учун
II. Атропин сульфатининг 1 % ли кўз суртмасига рецепт ёзинг.
№1.

Rp.: Atropini sulfatis 1,0

Vaselini ad 10,0

M.f. unguentum

D.S. Кўзга суртиш учун
№2.

Rp.: Atropini sulfatis 1 % – 10,0

D.S. Кўзга суртиш учун
№3.

Rp.: Unguenti Atropini sulfatis 1 % – 10,0

D.S. Кўзга суртиш учун
№4.

Rp.: Atropini sulfatis 1 %

Vaselini ad 10,0

M.D.S. Кўзга суртиш учун
III. Таркибида 15 % метилсалицилат сақлаган 30 г суюқ суртмага рецепт ёзинг.
№1.

Rp.: Linimenti Methylii salicylatis 15 % – 30,0

D.S. Терининг жароҳатланган жойига суртиш учун
№2.

Rp.: Methylii salicylatis 15 %

Vaselini ad 30,0

M.f.linimentum

D.S. Терининг жароҳатланган жойига суртиш учун
№3.

Rp.: Methylii salicylatis 4,5

Vaselini ad 30,0

M.D.S. Терининг жароҳатланган жойига суртиш учун
№4.

Rp.: Methylii salicylatis 15 % – 30,0

D.S. Терининг жароҳатланган жойига суртиш учун
IV. Таркибида 2 % салицилат кислотаси ва 30 % рух оксиди бўлган 75 г пастага рецепт ёзинг.
№1.

Rp.: Acidi salicylici 2 %

Zinci oxydi 30 %

Vaselini ad 75,0

M.f. pasta

D.S. Терининг шикастланган жойига суртиш учун
№2.

Rp.: Acidi salicylici 1,5

Zinci oxydi 22,5

Vaselini ad 75,0

M.f. pasta

D.S. Терининг шикастланган жойига суртиш учун
№3.

Rp.: Acidi salicylici 1,5

Zinci oxydi 22,5

Vaselini 75,0

M.D.S. Терининг шикастланган жойига суртиш учун
№4.

Rp.: Acidi salicylici 1,5

Zinci oxydi 22,5

Olei Gossypii ad 75,0

M.f. pasta

D.S. Терининг шикастланган жойига суртиш учун
V. td=0,05 г бўлган анестезиннинг 12 та тўғри ичак шамча- сига рецепт ёзинг.
№1.

Rp.: Anaesthesini 0,05

Vaselini ad 3,0

M.f. suppositorium rectale

D.t.d.N. 12 in charta cerata

S. 1 та шамчадан тўғри ичакка қўйиш учун
№2.

Rp.: Anaesthesini 0,05

Olei Cacao 3,0

M.f. suppositorium rectale

D.t.d.N. 12 in charta cerata

S. 1 та шамчадан тўғри ичакка қўйиш учун
№3.

Rp.: Anaesthesini 0,05

Olei Cacao 3,0

D.t.d.N. 12 in suppositorium rectale

S. 1 та шамчадан тўғри ичакка қўйиш учун
№4.

Rp.: Suppositorium cum Anaesthesini 0,05

D.t.d.N. 12 in charta cerata

S. 1 та шамчадан тўғри ичакка қўйиш учун
VI. td=0,00015 г бўлган дигитоксиннинг 8 та тўғри ичак шамчасига рецепт ёзинг.
№1.

Rp.: Suppositorium cum Digitoxino 0,00015

D.t.d.N. 8

S. 1 та шамчадан тўғри ичакка қўйиш учун
№2.

Rp.: Suppositorium cum Digitoxino 0,00015

D.t.d.N. 8 in charta cerata

S. 1 та шамчадан тўғри ичакка қўйиш учун
№3.

Rp.: Digitoxini 0,00015

Olei Cacao 0,3

M.f. suppositorium rectale

D.t.d.N. 8 in charta cerata

S. 1 та шамчадан тўғри ичакка қўйиш учун
№4.

Rp.: Digitoxini 0,00015

Olei Cacao 3,0

D.t.d.N. 8 in suppositorium rectale

S. 1 та шамчадан тўғри ичакка қўйиш учун
VII. “Анузол”нинг 10 та тўғри ичак шамчасига рецепт ёзинг.
№1.

Rp.: Suppositorium cum “Anusolum”

D.t.d.N. 10

S. 1 та шамчадан тўғри ичакка қўйиш учун
№2.

Rp.: Suppositoria “Anusolum” N. 10

D.S. 1 та шамчадан тўғри ичакка қўйиш учун
№3.

Rp.: Suppositorium cum “Anusolum”

D.t.d.N. 10 in charta cerata

S. 1 та шамчадан тўғри ичакка қўйиш учун
№4.

Rp.: Suppositoria “Anusolum” 10

S. 1 та шамчадан тўғри ичакка қўйиш учун

IV. Тест топшириқлари:
Суртма тайёрлаш учун ишлатиладиган асос:
ланолин
  • ванилин
  • мингдевона мойи
  • какао мойи
  • пахта мойи
    Кўзга суртиш учун мўлжалланган суртмалар қанча миқ- дорда тайёрланади?
    5-10 грамм
  • 15-25 грамм
  • 20-100 грамм
  • 50-100 грамм
  • 25-50 грамм
    Терига суртиш учун мўлжалланган суртмалар қуйидаги миқдорда тайёрланади:
    20-100 грамм
  • 25-50 грамм
  • 5-10 грамм
  • 15-25 грамм
  • 50-100 грамм
    Қуритувчи ва яллиғланишга қарши таъсирларга эга бўл- ган дори шакли:
    паста
  • суртма
  • линимент
  • шамча
  • сочма
    Пасталар рецептда қуйидаги шаклда ёзилади:
    кенгайтирилган шаклда
  • қисқартирилган шаклда
  • фоизли шаклда
  • уч хил шаклда
  • ярим қисқартирилган шаклда
    Линиментлар ҳосил қилиш учун асос сифатида кўпинча қу- йидаги мой ишлатилади:
    кунгабоқар мойи
  • бангидевона мойи
  • зиғир мойи
  • канакунжут мойи
  • шафтоли мойи
    Уй ҳароратида қаттиқ, тана ҳароратида эриб кетадиган до- ри шакли:
    шамча
  • паста
  • сочма
  • капсула
  • суртма
    Шамчалар тайёрлаш учун ишлатиладиган асос:
    какао мойи
  • вазелин мойи
  • канакунжут мойи
  • мингдевона мойи
  • чўчқанинг тозаланган мойи
    Тўғри ичак шамчаларининг оғирлиги:
    1-4 грамм (ўртача 3 грамм)
  • 1,5-6 грамм (ўртача 4 грамм)
  • 3-6 грамм (ўртача 4 грамм)
  • 0,5-1,5 грамм (ўртача 1 грамм)
  • 2-5 грамм (ўртача 3 грамм)
    Қин шамчаларининг оғирлиги:
    1,5-6 грамм (ўртача 4 грамм)
  • 0,5-1,5 грамм (ўртача 1 грамм)
  • 1-4 грамм (ўртача 3 грамм)
  • 2-5 грамм (ўртача 3 грамм)
  • 3-6 грамм (ўртача 4 грамм)
    Суртма асоси ҳисобланади: 1) бангидевона мойи 2) ланолин 3) пахта мойи 4) спермацет 5) чўчқанинг тозаланмаган мо- йи
    2, 4
  • 1, 3, 4
  • 1, 4, 5
  • 2, 4, 5
  • 4, 5
    Жароҳатларга суртиш учун ишлатилади: 1) суртма 2) шамча 3) сочма 4) капсула 5) паста 6) линимент
    1, 5, 6
  • 2, 3, 4
  • 1, 3, 5
  • 2, 4, 6
  • 4, 5, 6
    Кўзга суртиш учун ишлатилади: 1) линимент 2) шамча 3) сочма 4) суртма 5) эритма
    фақат 4
  • фақат 5
  • 1, 4
  • 2, 3
  • 4, 5

    6-МАВЗУ – Қаттиқ дори шакллари
    Мавзуни изоҳлаш: Ҳар бир шифокор қаттиқ дори моддаларга рецепт ёзишни билиши керак.

    Машғулот мақсади: Талабаларга қаттиқ дори моддаларга ре- цепт ёзиш қоидаларини, шаклларини ва усулларини ўргатиш.
    Аниқ ўқув мақсадлари:

    1. Дозаларга бўлинган ва бўлинмаган сочмалар ҳамда уларга рецепт ёзиш тартиби билан таништириш.

    2. Капсулаларни ёзиш тартиби билан таништириш.

    3. Таблеткалар, уларга рецепт ёзиш тартиби билан талабаларни таништириш.

    4. Дражелар, уларни ёзиш тартиби билан таништириш.

    5. Турли янги дори шакллари билан таништириш.
    Мавзунинг асосий саволлари:

    1. Қаттиқ дори шакллари таснифи (классификацияси).

    2. Сочмаларнинг турлари.

    3. Сочмалар учун конституенс.

    4. Капсуланинг турлари.

    5. Таблеткаларни ёзиш усуллари.

    6. Дражеларни ёзиш усуллари.

    7. Гранула ва пилюлаларга рецепт ёзиш усуллари.

    8. Янги дори шаклларига рецепт ёзиш усуллари.

    Машғулот ўтказиш жойи – Кафедранинг ўқув хоналари.
    Машғулотнинг режаси ва ташкилий тузилиши

    (90 дақиқалик машғулот)

    1. Уй вазифаларини текшириш ва талабаларнинг саволларига жавоб бериш – 10 дақиқа.

    2. Ўтилган машғулотлардан қисқача сўраш – 10 дақиқа.

    3. Сочмаларга рецепт ёзиш қоидаларини тушунтириш – 15 да- қиқа.

    4. Капсулаларга рецепт ёзиш қоидаларини тушунтириш – 10 да- қиқа.

    5. Таблеткаларга рецепт ёзиш қоидаларини тушунтириш – 15

    дақиқа.

    6. Дражеларга рецепт ёзиш қоидаларини тушунтириш – 5 дақи- қа.

    7. Гранула ва пилюлаларга рецепт ёзиш қоидаларини тушунти- риш – 10 дақиқа.

    8. Янги дори шаклларига рецепт ёзиш қоидаларини тушунти- риш – 10 дақиқа.

    9. Уйга вазифа бериш – 5 дақиқа.

    Мавзунинг мазмуни

    Қаттиқ дори шакллари

    Сочма (порошок, кукун) – Pulvis (қаратқич келишик бирлик сонда – pulveris, қисқартирилгани – pulv.) – сиртга қўллаш ёки ичиш учун буюриладиган, сочилувчанлик хоссасига эга бўлган қаттиқ дори шакли.

    Оддий (битта таъсир кўрсатувчи моддадан иборат) ва мураккаб сочмалар (икки ёки ундан ортиқ таъсир кўрсатувчи моддадан ибо- рат), шунингдек, дозаларга тақсимланган ва тақсимланмаган соч- малар тафовут қилинади.

    Майдаланиш даражасига қараб улар қуйидагиларга ажратила- ди:

    Йирик – grossus

    Майда – subtilis

    Жуда майда –subtilissimus

    Сиртга ишлатиладиган сочмаларнинг миқдори 5 граммдан 100 граммгача бўлади ва дозаларга тақсимланмаган шаклда ёзилади.
    Мисол. Стрептоциднинг жуда майда сочмасидан 20 граммига рецепт ёзилсин ва жароҳат юзасига сепиш учун буюрилсин.
    Rp.: Streptocidi subtilissimi 20,0

    D.S. Жароҳатга сепиш учун
    Терапевтик дозасининг аҳамияти жуда катта бўлмаган сочмалар ичиш учун дозаларга тақсимланмаган шаклда ёзилади.
    Мисол: 30,0 магний оксидига рецепт ёзилсин. ¼ чой қошиқдан кунига 3 маҳал овқатдан 2 соат кейин қабул қилиш учун тавсия қилинсин.

    Rp.: Magnesii oxydi 30,0

    D.S. Овқатдан 2 соат кейин ¼ чой қошиқдан кунига 3 маҳал ичилсин
    Терапевтик дозасининг аҳамияти катта бўлган сочмалар ичиш учун дозаларга тақсимланган шаклда ёзилади. Бундай оддий сочмаларни ёзишда рецептда дори моддасининг номи ёзилиб, унинг бир марталик дозаси белгилаб қўйилади. Сўнгра D.t.d.N. ёзилиб, сочманинг сони белгиланади, сўнгра S. ёзилади.
    Мисол: td = 0,3 г бўлган барбитал натрийнинг 10 та сочмасига рецепт ёзилсин. 1 та сочмадан ухлашдан 30 дақиқа олдин ичиш учун буюрилсин.
    Rp.: Barbitali natrii 0,3

    D.t.d.N. 10

    S. 1 сочмадан ухлашдан 30 дақиқа олдин ичиш учун
    Тақсимланган сочманинг оғирлиги 0,1 граммдан 1,0 граммгача (ўртача 0,3-0,6 г) бўлади. Агар дори моддасининг дозаси 0,1 грамм- дан кам бўлса, у ҳолда унинг ўртача оғирлигига етгунча миқдорда constituens қўшилади. Соч-малар учун конституенс сифатида ша- кар – saccharum ҳамда чой содаси natrii bicarbonas ёки natrii hydrocarbonas ишлатилади.
    Мисол: td=0,025 г бўлган кодеин фосфатнинг 12 та сочмасига чой содаси қўшилган ҳолда рецепт ёзилсин. 1 та сочмадан кунига 3 маҳал ичиш учун тавсия қилинсин.
    Rp.: Codeini phosphatis 0,025

    Natrii bicarbonatis 0,3

    M.f. pulvis.

    D.t.d.N.12

    S. 1та сочмадан кунига 3 маҳал ичиш учун
    Учувчанлик хусусиятига эга бўлган ёки гигроскопик моддалар сочма ҳолидаги сув ўтказмайдиган мумланган (Charta cerata) ёҳуд парафинланган (Charta parafinata) қоғозларда берилади ва бу ҳақда рецептда кўрсатилади.
    Мисол. td=0,15 г бўлган камфоранинг мумланган қоғоздаги 10 та сочмасига рецепт ёзиб берилсин. 1 сочмадан кунига 3 маҳал ичиш учун тавсия қилинсин.
    Rp.: Camphorae tritae 0,15

    D.t.d.N. 10 in charta cerata

    S. 1 сочмадан кунига 3 маҳал ичилсин
    Официнал сочмаларга рецепт ёзганда, уларнинг фақат номи ва миқдори кўрсатилади, таркиби эса кўрсатилмайди.
    Мисол. Мураккаб лакрик сочмасидан 100 граммига рецепт ёзилсин ва 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун буюрилсин.

    Rp.: Pulveris Liquiritiae compositi 100,0

    D.S. 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал ичилсин
    Капсула – Capsula – дозаланган сочмасимон, паста ҳосил қи- лувчи, гранулаланган ва суюқ дориларнинг маҳсус қобиқ билан ўралган шаклидир. Таъми, ҳиди ёқимсиз ёки таъсирлантирувчи хос- сага эга бўлган дори препаратлари капсулаларда берилади. Капсу- лалар крахмалли (amylaceis) ва желатинли (gelatinosis) бўлади. Ре- цептда капсуланинг турини кўрсатиш лозим.
    Мисоллар.

    1. td=0,3 г бўлган хинидин сульфатнинг желатинли капсуладаги 10 та сочмасига рецепт ёзилсин ва 1 та капсуладан кунига 3 маҳал ичиш учун тавсия қилинсин.
    Rp.: Chinidini sulfatis 0,3

    D.t.d.N. 10 in capsulis gelatinosis

    S. 1 та капсуладан кунига 3 маҳал ичиш учун
    2. td=0,0005 г бўлган нитроглицериннинг 1 % ли мойли эрит- масидан крахмалли капсулаларда 10 тасига рецепт ёзиб берилсин. 1 та капсуладан бевосита ишлатишдан олдин тиш билан эзиб, тил ос- тига қўйиш учун тавсия қилинсин.

    Rp.: Sol. Nitroglycerini oleosae 1% – 0,0005

    D.t.d.N. 10 in capsulis amylaceis

    S. 1 та капсуладан бевосита ишлатишдан олдин тиш билан эзиб, тил остига қўйиш учун

    Замонавий фармацевтик саноатда қатор дори моддалар микро- капсулалар шаклида чиқарилади. Микрокапсулалар қаттиқ, суюқ ёки газсимон дори моддалар микроқисмчаларининг қобиқ ҳосил қилувчи материаллардан (желатин, мойли моддалар, полимерлар) юпқа қобиқ билан ўралишидан ҳосил қилинади.

    Препаратларнинг микрокапсулалар шаклида ишлаб чиқариш- дан бир қанча мақсадлар кўзда тутилади: турғунлиги кам бўлган дори моддаларни ташқи муҳит омиллари таъсиридан ҳимоя қилиш, моддаларнинг ёқимсиз ҳидини ёки таъмини беркитиш, маҳаллий таъсирлантирувчи хусусиятини бартараф қилиш, дорининг таъсирини узайтириш ва б.
    Таблетка – Tabuletta (қаратқич келишик бирлик сонда – tabu- lettae, қисқартирилгани – tab.) – дозаларга бўлинган қаттиқ дори шакли бўлиб, фабрика-заводларда тайёрланади ва ичиш учун бую- рилади. Уларни махсус автоматларда пресслаш йўли билан тайёр- ланади. Таблеткалар асосан ичиш учун тавсия қилинади. Айрим таблеткалар сиртга қўллаш учун ишлатилади (бунда улар бевосита ишлатишдан олдин эритилади). Улар ишлатиш учун жуда ҳам қу- лайдир: узоқ муддат давомида сақланади, препаратларнинг ёқимсиз таъми йўқотилади, исталган жойда олиб юриш мумкин. Таблетка- лар таркибига дори воситасидан ташқари ёрдамчи моддалар – ша- кар, крахмал, чой содаси, натрий хлорид, тальк, какао, желатин эритмаси, сув, спирт ва бошқалар киради. Таблеткаларнинг дозаси қандай бўлишидан қатъий назар, уларнинг таркибига кирувчи конс- титуенслар тўғрисида рецептда кўрсатилмайди.
    Рецепт асосан иккита усулда ёзилади.

    Биринчиси жуда кенг тарқалган усул бўлиб, бунда дори воси- тасининг номи (қаратқич келишиги бирлик сонда – в единственном числе родительного подежа) ёзилиб, кейин унинг 1 таблеткадаги дозаси кўрсатилади, сўнгра D.t.d.N. … in tabulettis (Шундай дозалардан ... тасини таблеткаларда бер) ва кейин эса S. (Signa – Белгила) ёзилади.
    Иккинчи усул – нисбатан янги усул бўлиб, унда рецепт Tabu- lettam (Таблеткасидан) сўзидан (чиқиш келишиги бирлик сонда – в единственном числе винительного подежа) бошланади ва кейин дорининг номи (қаратқич келишиги бирлик сонда – в единственном числе родительного подежа) ёзилиб, кейин унинг 1 таблеткадаги дозаси кўрсатилади, сўнгра D.t.d.N. (Шундай дозалардан ... тасини бер) ва кейин эса S. (Signa – Белгила) ёзилади.
    Мисол. td=0,03 г бўлган димедролнинг 10 та таблеткасига ре- цепт ёзилсин ва 1 та таблеткадан кунига 2 маҳал ичиш учун тавсия қилинсин.

    1. Кенг тарқалган усул:

    Rp.: Dimedoli 0,03

    D.t.d.N. 10 in tabulettis

    S. 1 та таблеткадан кунига 2 маҳал ичилсин.

    2. Нисбатан янги усул:

    Rp.: Tabulettam Dimedoli 0,03

    D.t.d.N. 10

    S. 1 та таблеткадан кунига 2 маҳал ичилсин.
    Таркибида икки ёки ундан ортиқ дори моддалар бўлган таблеткаларга ҳам юқоридаги усулларда рецепт ёзилади.
    Мисол. Таркиби td=0,25 г бўлган амидопирин, td=0,03 г бўлган кофеин ва td=0,02 г фенобарбиталдан иборат 6 та таблеткага рецепт ёзилсин ва 1 та таблеткадан бош оғриғида ичиш учун тавсия қилинсин.

    1. Кенг тарқалган усул:

    Rp.: Amidopyrini 0,25

    Coffeini 0,03

    Fhenobarbitali 0,02

    D.t.d.N. 6 in tabulettis

    S. 1 та таблеткадан бош оғриғида ичилсин.

    2. Нисбатан янги усул:

    Rp.: Tabulettam Amidopyrini 0,25

    et Coffeini 0,03

    cum Fhenobarbitalo 0,02

    D.t.d.N. 6

    S. 1 та таблеткадан бош оғриғида ичилсин.
    Таркибида бир неча дори воситаси бўлган айрим таблеткалар махсус коммерцион номга эга, масалан «Аэрон», «Веродон», «Холензим», «Никоверин» ва б. Бундай мураккаб таркибли махсус номли таблеткаларга рецепт Tabulettas (Таблеткаларидан) сўзидан (чиқиш келишиги кўплик сонда – во множественном числе вини- тельного подежа) бошланади ва кейин дорининг номи қўштирноқ ичида (бош келишик бирлик сонда – в единственном числеимени- тельного подежа) ёзилади, сўнгра унинг миқдори кўрсатилади.
    Мисол. 10 та «Холензим» таблеткасига рецепт ёзилсин ва 1 та таблеткадан кунига 3 маҳал ичиш учун тавсия қилинсин.
    Rp.: Tabulettas «Cholenzymum» N.10

    D.S. 1 та таблеткадан кунига 3 маҳал ичилсин
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

    перейти в каталог файлов


  • связь с админом